currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларХусусий боғча учун тўланган тўловлар даромад солиғини қайтариб олиш мумкинлигини билармидингиз?

Хусусий боғча учун тўланган тўловлар даромад солиғини қайтариб олиш мумкинлигини билармидингиз?

Ҳуқуқ

calendar

18.01.2025

eye

2 676

Хусусий боғча учун тўланган тўловлар даромад солиғини қайтариб олиш мумкинлигини билармидингиз?

Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда 3 млн нафарга яқин 3−7 ёш оралиғидаги болалар мавжуд. Уларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси эса 74 фоизни ташкил қилмоқда. Мамлакатда бу кўрсаткични 2026 йилгача 80 фоизга, 2030 йилга бориб, 100 фоизга етказиш режа қилинган. Республикадаги жами мактабгача таълим ташкилотларининг 6780 таси давлат боғчалари, 27 162 таси эса нодавлат ташкилот ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги ПФ-60-сон Фармонинига кўра, 5 йилда мактабгача таълимдаги қамров даражасини 62 фоиздан 80 фоизга етказиш режалаштирилганди. 2026 йилга келиб эса 6 ёшли болаларни 100 фоиз мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш кутилмоқда. 

Шунингдек, ушбу фармонда таълим сифатини ошириш бўйича 2022 йилда амалга оширилиши белгиланган вазифалар ҳам мавжуд. Хусусан, 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилиши таъкидланган. Имтиёздан фойдаланиш учун ота-оналар хусусий таълим муассасаларига тўланган тўловлар ҳақидаги квитанцияларни йил давомида сақлаб қўйишлари керак. Йил охирида улар даромадлар декларацияси билан бирга барча квитанцияларни солиқ идорасига тақдим этишади ва ортиқча тўланган 12% даромад солиғини қайтариб олишади.  

Масалан, агар ота-она нодавлат таълим муассасаси учун ойига 3 миллион сўм тўлов қилса, йилига бу 36 миллион сўм бўлади. Йил тугагач, солиқ органи ушбу суммадан 4 миллион 320 минг сўмни қайтариб беради.

Агар ота-она иш жойи орқали тўлов қилаётган бўлса, корхона бухгалтериясига даромад солиғини ушлаб қолмаслик ҳақида ариза топшириши ҳам мумкин. Тўлов иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга ушбу 12% лик даромад солиғини қайтариб олиш тартиби олий таълим ва профессионал таълимдаги тўлов-шартнома тўловлари, таълим кредити ва ипотека кредитлари тўловларига ҳам амал қилади.

Ихтиёр Пайзиев,
«Адолат» миллий ҳуқуқий
ахборот маркази ходими

Улашиш: