currencies image

12 940,44 UZS

22,54

usd

currencies image

13 336,42 UZS

41,38

eur

currencies image

126,85 UZS

3,17

ru



АсосийЯнгиликларКимлар хусусий пуллик тиббиёт муассасаларида бепул даволанишлари мумкин?

Кимлар хусусий пуллик тиббиёт муассасаларида бепул даволанишлари мумкин?

Ҳуқуқ

calendar

11.09.2024

eye

131

Кимлар хусусий пуллик тиббиёт муассасаларида бепул даволанишлари мумкин?

Амалдаги қонунчиликка кўра, хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;

I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;

ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

1941–1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахслар.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш учун уларнинг шахсини ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларининг мавжудлиги асос бўлади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга кўрсатиладиган бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияда кўрсатилган ихтисосликлар доирасида ташхис қўйиш ва даволаш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади.

Асоссиз рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига (1003) мурожаат қилишингиз мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 967

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


13-декабр 2024, 09:32
1 252

Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?

Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.


21-декабр 2024, 10:30
1 126

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
916

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.