Ҳуқуқ
13.03.2025
333
Маълумки, мамлакатимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳаси тизимида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида вафот этган шахсларнинг номида бўлган мол-мулкларни мерос қилиб олиш тартибини тушунтириб бериш бугунги кунда Адлия органлари ходимларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Фуқаролик кодексига мувофиқ, ворисликнинг васиятнома ва қонун бўйича турлари мавжуд. Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса, шунингдек Фуқаролик кодексда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексига асосан, мерос олиш ҳуқуқига қуйидаги шахслар эга:
1. Мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун бўйича меросхўр бўлишлари мумкин;
2. Мерос очилган пайтда тузилиб бўлган юридик шахслар, шунингдек давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам васият бўйича меросхўр бўлишлари мумкин.
Қонун бўйича мерос олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар қуйидаги навбатда чақириладилар:
Биринчи навбатда: мерос қолдирувчининг болалари, эри (хотини) ва ота-онаси;
Иккинчи навбатда: мерос қолдирувчининг ака-укалари ва опа-сингиллари;
Учинчи навбатда: мерос қолдирувчининг амакиси, тоғаси, аммаси ва холаси;
Тўртинчи навбатда: мерос қолдирувчининг олтинчи даражагача бўлган бошқа қариндошлари;
Бешинчи навбатда: мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари.
Шунингдек, тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик ҳам мавжуд бўлиб, бу қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади.
Қуйидаги шахслар мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар:
1. Мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан бирортасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган шахслар;
2. Мерос қолдирувчи ўзининг охирги хоҳиш-иродасини амалга оширишига қасддан тўсқинлик қилган шахслар;
3. Болаларига нисбатан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ва мерос очилган пайтда бу ҳуқуқлари тикланмаган ота-оналар;
4. Мерос қолдирувчига таъминлаб туриш юзасидан қонунга кўра зиммаларига юклатилган мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаган ота-оналар (фарзандликка олувчилар) ва вояга етган болалар (фарзандликка олинганлар).
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.