Ҳуқуқ
23.01.2025
79
Ўзбекистон Республикаси "Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидалари"да парвоз чиптасининг амал қилиш муддатини узайтириш тартиби белгиланган.
Қонунчиликка кўра, парвоз чиптаси қуйидаги ҳолларда узайтирилади:
- ташиш бошланганидан сўнг, чиптанинг амал қилиш муддати давомида йўловчини ёзма тиббий хулоса билан тасдиқланган касаллиги туфайли;
- тиббий хулосага кўра йўловчи парвозни давом эттиришга қодир бўлган кундан ёки ташиш қайта тикланган манзилдан йўловчи тўлаган хизмат кўрсатиш тоифасига мос жойи мавжуд бўлган, энг яқин қатнов амалга ошириладиган кунга қадар;
- чиптада қолган парвоз купонлари бир ёки бир нечта “sтор-over”га эга бўлса, бундай купоннинг амал қилиш муддати ташувчи қоидалари билан белгиланган тартибда тиббий хулосада кўрсатилган кунга қадар;
- ташиш шартномасининг шартларига кўра, йўловчи ёки унинг оила аъзолари йўлда вафот этса, уларнинг ўлими тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини тақдим этиш шарти билан йўловчи ва унга ҳамроҳлик қилаётган шахсларнинг чиптасини амал қилиш муддати ўзгартирилади.
Йўловчи чиптани расмийлаштираётганда, қайси бир йўналиш манзилида тўхташи ҳақида ташувчини олдиндан хабардор қилмаган бўлса, бу тўғрисида транзит аэропортида ёки ташиш йўналиши трансферида хабардор қилган бўлса ва ушбу ҳолат парвознинг кечикишига сабаб бўлса, йўловчи парвознинг кечиккани учун ташувчининг қоидаларида назарда тутилган йиғимларни тўлаганидан сўнг, парвозни давом эттириши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.
Мактабда телефондан фойдаланиш мумкинми?
Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.
Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди
Қарорда келтирилишича, Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш ҳамда қурилишни режалаштириш сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштирилган қиёфасини ҳамда инфратузилмасини янада яхшилаш мақсад қилинган.