Life Style
19.08.2024
1 785

Кўргазма очилишида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар бошчилигидаги икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари қатнашди.
Мазкур қўшма бизнес-форум ҳамда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар ривожига катта ҳисса қўшиши таъкидланди.
“Made in Uzbekistan” юртимизда фаолият юритаётган корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни намойиш этиш, экспорт шартномалари тузиш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Кўргазмада Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган корхоналарнинг текстиль, чарм-пойабзал маҳсулотлари, гиламлар, мева-сабзавотлар, электротехника ва кабель маҳсулотлари, автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси, металлургия, нефть-кимё ва бошқа кўплаб турдаги тайёр маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Бундан ташқари, кўргазма доирасида икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида учрашувлар ўтказиш, шартномалар тузиш имконияти ҳам мавжуд.
Қобул шаҳрида бугун, 17 август куни иш бошлаган “Made in Uzbekistan” кўргазмаси 21 августга қадар давом этади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.