Ўзбекистон
19.05.2023
1 996

САВОЛ. Коммунал хизматлар учун йил охиригача тўлов қилганман. Яқинда уйимни сотмоқчиман, харидор ҳам аниқ. Коммунал хизматлар учун тўлаган пулларимни қайтариб олсам бўладими ёки янги уй эгасининг номига ўтказиб, ундан ундиришим керакми? ЖАВОБ. Уй-жой кодексининг 133-моддасига асосан коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар совуқ ва иссиқ сув таъминоти, сувни чиқариб юбориш (канализация), электр таъминоти, газ таъминоти, иситиш (иссиқлик таъминоти), қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тўланадиган тўловлардан иборатдир. Коммунал хизматлар учун тўловлар олдиндан тўланган бўлса, уни қайтариш имкони мавжуд эмас. Тегишли идоралар олдиндан тўланган пул маблағларини кейинги давр учун ҳисобга олади. Тарафлар ўртасида тузиладиган олди-сотди шартномасида сотувчининг коммунал хизматлари бўйича қарздорлиги йўқлиги текширилади ва кейинчалик сотиб олувчи қарзи борлигини била туриб сотиб олишга розилик бериб, олди-сотди шартномасини имзолаб, тегишли руйхатдан мулк ҳуқуқини ўтказиб олса, барча мажбуриятлар унга ўтиши назарда тутилган. Ортиқча тўланган тўловлар ёки мулк билан боғлиқ бошқа харажатлар олди-сотди шартномасини расмийлаштиришдан аввал тарафлар ўртасида ўзаро келишган ҳолда ҳал қилиниши мумкин. Агар сотувчи ва харидор ўртасида тузилган шартномада ортиқча тўланган тўлов сотиб олувчи томонидан сотувчига қайтарилиши назарда тутилса, ушбу пул маблағларини ихтиёрий равишда қайтарилмаган ҳолатда суд орқали ундириш ҳуқуқи бўлади.
Саволга фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раис ўринбосари Гули Шукурлаева жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.