Суд очерклари
26.03.2024
827

Риштон туманида яшовчи Шафоат Исматуллаева бузилган савдо дўкони эвазига компенсация ундиришда амалий ёрдам сўраб, туман адлия бўлимига мурожаат қилди.
Ўрганиш жараёнида аён бўлдики, Риштон туман ҳокимининг 2019 йил 13 май куни 2852-сонли қарорига асосан 430 та турар-жой бинолари, «Риштон деҳқон бозори» АЖ ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субъектлари ҳамда юридик шахсларнинг 203 та нотурар объектлари бузилиши белгиланган.
Гап шундаки, юқоридаги қарорда туман маркази қиёфасини тубдан ўзгартириш назарда тутилган. Айни ҳужжат қабул қилингач, бошқа бино-иншоотлар қатори Ш. Исматуллаеванинг 33,44 квадрат метрдан иборат савдо дўкони ҳам бузиб юборилган. Аммо мулкдор тегишли компенсация пули тўлаб берилмаган.
Шу боис Шафоат опа бузилган савдо дўкони баҳосини аниқлаш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Наманган вилоят бўлимига мурожаат қилган. Бўлимнинг 2023 йил 2 августдаги хулосасига асосан савдо дўкони 114 миллион 181 минг 363 сўмга баҳоланган. Бироқ шунда ҳам туман ҳокимлиги мулкдорга компенсация пулини тўлаб бермаган. Шу боис Ш. Исматуллаеванинг манфаатини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судига даъво ариза киритилди.
Суд иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни ўрганиб, Риштон туман ҳокимлигидан даъвогар фойдасига 114 миллион 181 минг 363 сўм ундириш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилди.
Икромжон ИСАҚОВ,
Риштон туман адлия бўлими бошлиғи
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.