Ҳуқуқ
21.07.2025
391
Бугунги кунда ёшлар орасида нафақат инглиз тили, балки бошқа хорижий тилларни ўрганиш ҳам кенг оммалашди. Республика бўйича 15 мингга яқин ўқув ва 7,5 мингта касбга тайёрлаш марказлари мавжуд.
2024 йили 150 мингдан зиёд ёшлар халқаро тил сертификатлари олган, бу 2023 йилга нисбатан 2 баравар кўп.
Ёшларнинг хорижий тиллар ва бошқа йўналишлар бўйича халқаро даражадаги сертификатлар олишда юқори натижаларга эришишини қўллаб-қувватлаш мақсадида, имтиҳон ва ўқув харажатларини қоплаб бериш тизими жорий этилган.
Қуйида харажатларни қоплаш тартибини батафсил тушунтириб ўтамиз.
1. Қайси тест тизимлари харажатлари қоплаб берилади?
Ўқиш ва имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхатига 18 та тест киритилган, рўйхат билан бу ерда тўлиқ танишиш мумкин.
Мазкур рўйхатда хорижий тиллардан ташқари GMAT, GRE, SAT каби тест тизимлари ҳам мавжуд.
2. Қандай мурожаат қилинади?
Аризани исталган туман (шаҳар)даги давлат хизматлари марказлари ёки мустақил равишда my.gov.uz орқали юбориш мумкин.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам электрон сўровнома тўлдирилади ва тўлов квитанцияси ва махсус сертификат илова қилинади:
16 ёшга тўлмаган шахс номидан унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили ариза бериши мумкин.
Ўқиш харажатларини ҳам қоплаш сўралганида эса ўқув маркази билан тузилган шартнома нусхаси илова қилиниши керак.
Бошқа маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш мумкин эмас.
3. Кимлар мурожаат қилиши мумкин?
Имтиҳон топшириш пайтида 31 ёшга тўлмаган фуқаролар ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар мурожаат қилиши мумкин.
4. Компенсация қайси ҳолатларда тўлаб берилади?
Ўқиш ва имтиҳон учун компенсация қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганида тўлаб берилади:
– имтиҳон учун компенсация сўралганда:
имтиҳон бўйича белгиланган натижа (камида C1) қайд этилганда;
сертификат олгандан кейин 180 календарь кун ўтмасдан мурожаат қилганда;
сертификат ҳақиқий бўлганида, буни Ёшлар ишлари агентлиги ўзи текшириб кўради;
ўқув маркази билан тузилган икки томонлама шартнома илова қилинганда (бу фақат ўқиш харажатларини ҳам сўраганда талаб қилинади).
5. Қайси ҳолатларда компенсация берилмайди?
Компенсация қуйидаги ҳолатларда тўланмайди:
— сўровнома хато тўлдирилганида, нотўғри маълумотлар кўрсатиганида;
— сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда, шунингдек тест олган ташкилот сертификат ҳақиқийлиги бўйича сўровга жавоб бермаганида.
6. Битта имтиҳон бўйича қайта компенсация олиш мумкинми?
Илгари имтиҳоннинг бир тури бўйича компенсация олганларга айнан шу имтиҳон бўйича яна такрор компенсация берилмайди.
Бошқа имтиҳон бўйича сертификат олса, белгиланган талаблар асосида яна компенсация берилаверади.
7. Компенсация қаердан олинади?
Ариза берилаётган вақтда ариза берувчига қулай Халқ банки филиали танланади. Компенсация тасдиқланганида уни банк филиали орқали нақд кўринишда ёки “Xazna” иловаcи орқали пластик картага ўтказиб олиш мумкин.
hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев
Улашиш:
Бошқалар
Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?
ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?
Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?
Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.