currencies image

12 909,80 UZS

7,80

usd

currencies image

13 415,86 UZS

12,54

eur

currencies image

129,09 UZS

1,49

ru



АсосийЯнгиликлар“Қонун чиқса, уйимга ҳужжат қилиб оламан” деб ўйлаганлар хато қилади

“Қонун чиқса, уйимга ҳужжат қилиб оламан” деб ўйлаганлар хато қилади

Ўзбекистон

calendar

04.05.2024

eye

88

“Қонун чиқса, уйимга ҳужжат қилиб оламан”  деб ўйлаганлар хато қилади

Маълумки, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади. Агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари ер тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан тизимли назорат ўрнатиш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймаслик чораларини кўриб келмоқда.

Кадастр агентлиги директори томонидан республика ҳудудларида ер ва кадастр назорати тадбирларини янада кучайтириш мақсадида “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Эндиликда дронлар ёрдамида назорат тадбирлари олиб борилиб, Ўзбеккосмос агентлиги томонидан тақдим этилган космик суратларни таққослаш орқали қонунбузарликлар аниқланади.

Агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида “Долзарб 40 кунлик” доирасида Ер назорати ишларини фаоллаштириш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни аниқлаш ва қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан кескин чораларни кўриш учун доимий Ишчи гуруҳлари тузилиб, ўз иш фаолиятини бошлади.

Мазкур жараёнда назоратчи инспекторлар томонидан аниқланган ҳолатлар жойига чиққан ҳолда махсус планшетлар ёрдамида “Е-ер назорат” ахборот тизимига киритилади ва онлайн назорат қилинади.

Жиноят аломатлари бор ҳолатлар, яъни суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва унда ноқонуний қурилиш қилиш ҳолатлари прокуратура органларига юборилмоқда.

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари раислигида 2023-йил 27-октябрь куни ўтказилган йиғилишда республикада 2 миллион 400 мингдан ортиқ хонадоннинг эгалик ҳужжати йўқлиги, уларнинг кадастр ҳужжати қилинса, одамларга ҳуқуқий, иқтисодий замин бўлиши таъкидланиб, ҳужжатсиз уй-жойларга эгалик ҳуқуқини бериш бўйича қонун лойиҳасини якунига етказиш вазифаси қўйилган эди.

Бугунги кунда кўплаб юртдошларимиз Олий Мажлис қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилиб, Сенатга юборилган “Ноқонуний ўзлаштириб олинган ҳамда мазкур ерларга ўзбошимчалик билан қуриб олинган объектларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш” тўғрисидаги қонунни кутишаётгани сир эмас.

Ҳужжати йўқ уйларга кадастр ҳужжатларини қилиб бериш бошланиши ҳақидаги хабарлар тарқалганидан кейин айрим “уддабуронлар” тезкорлик билан иморат қуриб олиб, “бу уйни 5-10 йил олдин қурганман деб иддао қилсам ҳужжатлаштириб оламан” деб ўйлаши натижасида ҳудудларда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб, қурилиш қилаётганлар ҳам учрамоқда.

Лекин “Қонун чиқса, уйимга ҳужжат қилиб оламан” деб ноқонуний қурилиш бошлаганлар хато ўйлашади. Сабаби, Кадастр агентлиги томонидан ерларнинг ҳолатини ўрганиш бўйича космик съёмкалар, еларнинг хариталари бор. Улар ёрдамида ҳудудларнинг 5-10 йил, ҳатто 20 йил олдинги ҳолатини ҳам ортга қайтариб текширишимиз мумкин. Бу жараёнда ноқонуний иш тутганлар моддий зарар кўриш билан бирга жиноий жавобгар бўлишлари мумкинлигини унутмаслиги керак!

Сабаби, биринчидан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик, у ерга ноқонуний уй, иморат ёки бошқа бино қурганлиги учун қонунчилигимизда маъмурий жавобгарликдан жиноий жавобгарликкача чоралар белгиланган. Шунинг учун бундай тоифадаги инсонлар ҳозирги кунда ўзбошимчалик билан иморат қураётган бўлса, ўз-ўзидан тўхтатишларини ва ерни асл ҳолатига қайтаришларини сўраймиз.

Қабул қилиниши кутилаётган қонунда ҳозирги кунда ноқонуний тарзда  эгаллаб олинган ерларда қурилаётган биноларга ҳуқуқни эътироф этиш назарда тутилмаган. Аксинча, ҳозирда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний қурилиш қилаётганлар қонунбузарлик турига кўра маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.

Жиноят кодексининг 1971 ҳамда 2291-моддаларида ер майдонлари ноқонуний эгаллаб олингани учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Хусусан, 2291-модданинг биринчи қисмига кўра, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, худди шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

2291-модданинг иккинчи қисмига кўра, суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, – базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Ер – умуммиллий бойлик, энг муҳим табиий ресурслардан бири бўлгани учун ҳам ундан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш зарур. Ҳар бир қарич ернинг ҳисоби бор. Назорати ҳам шунга яраша кучли бўлади.

Шу ўринда, ҳурматли юртдошларимиздан ерга оид қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишларини, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликларини яна бир бор сўраб қоламиз. Зеро, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик ҳолатларига қарши кескин курашишда қонун устуворлиги, албатта, таъминланади.

Бекзод ТОШХЎЖАЕВ,

Кадастр агентлиги 

Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи

 

 

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 512

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


26-ноябр 2024, 12:47
2 480

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


4-декабр 2024, 10:53
2 092

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 047

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.