currencies image

12 990,00 UZS

5,56

usd

currencies image

13 570,65 UZS

127,86

eur

currencies image

131,86 UZS

1,96

ru



АсосийЯнгиликларКриминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади

Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади

Ҳуқуқ

calendar

23.01.2025

eye

54

Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди.

Шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор йўл хариталари ҳамда 2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, Дастур ва “йўл хариталари”нинг ижросини назорат қилиб бориш учун Бош прокуратура ҳузурида Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи тузилади.

Эндиликда, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади.

Барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилади.

Масъуллар фаолияти ҳар ой якунида – ички ишлар вазири ҳузурида, ҳар чорак якунида – Бош прокурор ҳузурида, ҳар ярим йилда Бош вазир ҳузурида танқидий муҳокама қилинади, ҳар бир маҳалла кесимида Президентга ахборот бериб борилади.

Вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида профилактика кичик инспектори фаолияти йўлга қўйилади. Кичик инспектор меҳнат мигрантлари, мактаб битирувчилари ва талабалар билан ишлайди.

Ички ишлар органларида миграцион профилактика бўлинмалари, туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади.

Синов тариқасида криминоген вазият оғир ҳудудлардаги профилактика бўлинмаларида маъмурий амалиёт гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади ва улар жиноят иши қўзғатишни рад этишга оид ҳужжатларни ўрганиб, таркибида маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлган ҳолатлар юзасидан ҳужжатларни расмийлаштиради.

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади. Унга профилактика (катта, кичик) инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва патруль-пост хизматлари инспекторлари ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходими киритилади, Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмаларининг нарядлари хизмат олиб бориши ташкил этилади.

Ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикаси қуйидаги тизим асосида ташкил қилинади:

енгил тан жароҳати, майда безорилик, оилавий (маиший) зўравонлик, гиёҳвандлик ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний муомаласи билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар “E-ma’muriy ish” тизимида рўйхатдан ўтганда ҳуқуқбузар (жабрланувчи)ларга автоматик ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш бўйича хулоса шакллантирилади ва ижрога қаратилади;

ҳар бир хулоса ижроси устидан кунлик идоравий назорат механизмлари жорий этилади;

маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикасини амалга оширувчи субъектлар ва кўмаклашувчи шахсларнинг фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларига (KPI) ижтимоий профилактика тадбирлари натижалари киритилади ҳамда баҳолашда алоҳида инобатга олинади.

Криминоген вазияти оғир маҳаллаларда камида биттадан “намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз йўлак”лар ташкил қилинади.

“Намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил қилган, криминоген вазияти барқарорлашган “маҳалла еттилиги” ва сектор раҳбарларини ҳокимликлар томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча моддий рағбатлантирилади.

Улашиш:

Бошқалар

2-январ 2025, 05:19
907

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


26-декабр 2024, 11:35
854

Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.


26-декабр 2024, 10:32
782

Мактабда телефондан фойдаланиш мумкинми?

Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.


26-декабр 2024, 07:32
704

Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди

Қарорда келтирилишича, Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш ҳамда қурилишни режалаштириш сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштирилган қиёфасини ҳамда инфратузилмасини янада яхшилаш мақсад қилинган.