currencies image

12 768,26 UZS

62,87

usd

currencies image

14 400,04 UZS

142,76

eur

currencies image

162,63 UZS

1,56

ru



АсосийЯнгиликларКўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби. Муҳим 10 қоида.

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби. Муҳим 10 қоида.

Ҳуқуқ

calendar

29.05.2025

eye

147

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби. Муҳим 10 қоида.

“Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га кўра, кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.

1. Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

— кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;

— кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);

— қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;

— ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;

— кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;

— ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш асосий тури ёки капитал қурилиш объектининг фойдаланиш мақсади ўзгарганда;

— ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.

2. Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

3. Кадастр паспортини олиш учун ариза берувчи шахснинг имконияти мавжуд бўлмаса қандай тутади?

Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.

Вафот этган шахс номидан унинг яқин қариндошлари мурожаат қилиши мумкин.

4. Давлат хизматлари марказлари томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

5. Малака шаҳодатномасига эга бўлган кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси томонидан ўтказилган техник хатлов натижасига кўра тайёрланган йиғмажилдга асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш филиал томонидан 3 иш куни мобайнида амалга оширилади.

Бунда қоғоз шаклидаги кадастр паспорти ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.

6. Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг бир ой мобайнида кадастр паспортини беришнинг тўлов қийматини хабарномада қайд этилган миқдорда тўлайди.

7. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

8. Хабарномада кўрсатилган тўлов тўлиқ тўлангандан сўнг Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тизимдан кадастр паспортини юклаб олиш (қоғоз ёки пластик шаклда чоп этиш) имкони пайдо бўлади ва ариза берувчига реал вақт режимида кадастр паспорти берилади.

Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.

9. Қандай ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади?

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспорти бепул расмийлаштирилади:

— кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

— кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз фойдаланиш мақсади ўзгарганда;

— кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

10. Қайси ҳолатда кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади:

— сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

— кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

— ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;

— ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

Кадастр паспортини расмийлаштиришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.

 

Мадина ҲАМДАМОВА,

“Адолат” МҲАМ ходими

Улашиш: