currencies image

12 979,13 UZS

10,87

usd

currencies image

13 513,87 UZS

56,78

eur

currencies image

131,22 UZS

0,64

ru



АсосийЯнгиликларҚурилиш майдонларида чанг ва қум зарраларининг ҳавога кўтарилиши

Қурилиш майдонларида чанг ва қум зарраларининг ҳавога кўтарилиши

Ҳуқуқ

calendar

24.01.2025

eye

55

Қурилиш майдонларида чанг ва қум зарраларининг ҳавога кўтарилиши

Олий мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилмоқда.

Муҳокамалар давомида қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан қатор йиғилишлар, семинарлар ўтказилгани, уларда депутатлар, сиёсий партиялар фракциялари томонидан берилган таклифлар чуқур таҳлил қилингани ва уларнинг аксарияти лойиҳа матнида акс эттирилиб, у маромига етказилгани қайд этилди.

Депутатларнинг айтишича, ушбу фқонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг ўз ҳаёти ва соғлиғи учун қулай атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлашга, тартибсиз равишда ташланадиган чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф қилишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.

Улашиш:

Бошқалар

2-январ 2025, 05:19
935

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


26-декабр 2024, 11:35
869

Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.


26-декабр 2024, 10:32
798

Мактабда телефондан фойдаланиш мумкинми?

Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.


26-декабр 2024, 07:32
718

Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди

Қарорда келтирилишича, Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш ҳамда қурилишни режалаштириш сифати ва даражасини ошириш, шаҳарнинг меъморий-режалаштирилган қиёфасини ҳамда инфратузилмасини янада яхшилаш мақсад қилинган.