Ҳуқуқ
12.12.2024
75
Мазкур масала бўйича экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов маъруза қилди:
– Қурилиш объектлари майдонларидан чанг ва қум заррачаларининг шамол орқали ҳавога кўтарилиши ҳолатлари атмосфера ҳавосининг ёмонлашишига олиб келмоқда. Юртимиз атмосферасида чанг миқдори халқаро нормадан 10 баробар ортгани аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Сўнгги 3 йилда қурилиш ишлари 3 баробарга ошиб, 2023 йил якунига кўра, 35 минг 200 тани ташкил этган. Ҳисоб-китобларга кўра, 500 кв. метрлик қурилиш майдонидан йилига 50 тонна чанг ва қум зарралари ҳавога кўтарилади.
Аммо қонунчиликда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талаблари ва шаҳарсозлик қоидалари доирасида айнан қурилишда чангнинг ҳавога кўтарилишига йўл қўйганлик учун аниқ жавобгарлик назарда тутилмаган. Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси билан қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун қурилиш ташкилотлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини белгилаш таклиф этилмоқда. Бунда Давлат экологик назорати инспекцияси мазкур ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва жавобгарликка тортишга масъул этиб белгиланмоқда. Ҳуқуқбузарлик қурилиш майдонларида визуал тарзда ва “аспиратор” ускунаси орқали ҳавонинг ифлосланиши, қурилиш учун белгиланган гигиеник нормативларга асосан аниқланади.
Лойиҳага кўра, қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан БҲМнинг 10 баробари миқдорида, жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, 50 баробар миқдорида жарима солиш назарда тутилмоқда.
Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?
Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?
Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.