Ҳуқуқ
13.11.2026
95

Янги қонун лойиҳасида янги уйларга камида 10 йиллик кафолат бериш, қурилишнинг камида 70 фоизини банклар орқали молиялаштириш ва қурувчиларнинг жавобгарлигини кучайтириш ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистонда кўп қаватли уйларни белгиланган муддатда топширмаган қурувчиларга ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,01 фоиз миқдорида жарима белгилаш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ахборот хизмати брифингида маълум қилинди.
Қўмита томонидан ишлаб чиқилган “Кўп квартирали уйларни ва бошқа кўчмас мулк обектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилган.
Ҳужжатда улушли қурилишда иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қурувчиларнинг молиявий мас’улиятини ошириш ва қурилиш жараёнлари устидан назоратни кучайтиришга қаратилган қатор нормалар назарда тутилган.
Хусусан, қурувчи уйни шартномада белгиланган муддатда топширмаса, кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,01 фоиз миқдорида неустойка тўлаши белгиланмоқда. Қурилиш муддатини узайтиришга эса фақат улушдорнинг розилиги билан рухсат этилади. Бунда муддат ҳар сафар кўпи билан уч ойга, жами икки марта узайтирилиши мумкин.
Шунингдек, янги қурилган уйлар учун камида 10 йил, муҳандислик ускуналари учун эса камида икки йиллик кафолат муддатини белгилаш таклиф қилинмоқда. Агар уйнинг амалдаги майдони шартномада кўрсатилганидан фарқ қилса, унинг нархи қайта ҳисобланади.
Қурилишда аниқланган камчиликлар улушдорнинг айби билан юзага келганини исботлаш мажбурияти қурувчининг зиммасида бўлади.
Қонун лойиҳасида қурилишни молиялаштириш тартиби ҳам ўзгартирилмоқда. Унга кўра, қурилиш қийматининг кўпи билан 30 фоизи девелопер ва қурувчи маблағлари, камида 70 фоизи эса банкнинг лойиҳавий молиялаштиришиҳисобидан қопланади. Банк маблағлари бажарилган ишлар ҳажмига қараб босқичма-босқич ажратилади.
Бундан ташқари, ихтисослашган қурувчи объектни рўйхатдан ўтказишда лойиҳа қийматининг камида 10 фоизи миқдорида ўз маблағига эга бўлиши шарт.
Фуқароларнинг улушли қурилишга тўлаган маблағлари қурувчининг ҳисобварағига эмас, ваколатли банкда улушдор номига очилганескроу ҳисобварағигаўтказилади. Маблағлар уй топширилиб, топшириш далолатномаси имзоланганидан кейингина банк кредитини қоплашга ва қурувчига йўналтирилади.
Эскроу ҳисобварағини очиш ва юритиш бепул бўлади. Қурувчи ёки улушдор тўловга қобилиятсиз бўлиб қолган тақдирда ҳам ушбу ҳисобварақдаги маблағларни хатлаш, ҳисобдан чиқариш, уларга нисбатан ундирув қаратиш ёки операцияларни тўхтатиб туришга йўл қўйилмайди. Шунингдек, эскроу ҳисобварақлари банк омонатларини ҳимоя қилиш тизимига киритилиши назарда тутилган.
Янги тартибга кўра, фуқаролар маблағларини фақат белгиланган талабларга жавоб берадиган ихтисослашган қурувчилар жалб қилиши мумкин бўлади. Бундай ташкилотлар битта лойиҳа ҳужжатлари тўплами ва биттарухсатнома доирасидафаолият юритади. Уларга бошқа фаолият билан шуғулланиш, қарз ва кафолат бериш ҳамда бошқа ташкилотларда иштирок этиш тақиқланади.
Шу билан бирга, қурувчининг раҳбари ва якуний бенефитсиар мулкдори фуқароларга етказилган зарар учунқурувчи билан биргаликда жавобгар бўлиши белгиланмоқда.
Қурувчиларга ахборотни ошкор қилиш бўйича ҳам қўшимча мажбуриятлар юкланмоқда. Жумладан, лойиҳа декларацияси эълон қилинмагунча қурилиш объектини реклама қилишгарухсат берилмайди. Қурувчилар қурилиш жараёни фотосуратлари ва молиявий ҳисоботларни Ягона ахборот тизимида мунтазам янгилаб бориши шарт бўлади.
Ҳужжатда муаммоли қурилиш обектларини аниқлаш мезонлари ҳам белгиланган. Қурилиш ишлари олти ойдан ортиқ тўхтаб қолса, обектни топшириш муддати бузилса, қурувчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили бошланса ёки кафолат мажбуриятлари бажарилмаса, объект муаммоли деб топилади. Бунда объектни топшириш муддати бузилган тақдирда уни муаммоли деб топиш учун қўшимча олти ой кутиш талаб этилмайди.
Муаммоли объектлар бўйича янги шартномалар тузиш ва фуқаролардан тўлов қабул қилиштақиқланади. Қурувчи аниқланган камчиликларни бартараф этмасдан, фақат товон пули тўлаш орқали муаммоли объектлар реестридан чиқишига ҳам йўл қўйилмайди.
Шунингдек, фуқаролардан қонунга хилоф равишда маблағ жалб қилган шахслар уларгаМарказий банк асосий ставкасининг икки баравари миқдорида фоиз тўлаши назарда тутилган.
Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексига улушдорлар маблағларини қонунда белгиланмаган усулда жалб қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи 188²-модда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга эса маълумотларни ошкор этмаслик ва лойиҳа ҳужжатларига қонунга хилоф ўзгартириш киритиш билан боғлиқ 99¹-модда киритилиши таклиф этилмоқда.
Янги талаблар қонун кучга кирганидан кейин қурилишига рухсатнома олинган объектларга нисбатан татбиқ этилиши назарда тутилган.
Мазкур талаблар ҳозирча Сенатга юборилган қонун лойиҳасида белгиланган бўлиб, ҳужжат ҳали кучга кирмаган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.