currencies image

12 285,16 UZS

59,45

usd

currencies image

14 514,92 UZS

13,71

eur

currencies image

148,62 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларҚуёш панели ўрнатганларга мол-мулк, ер ва фойда солиғи бўйича имтиёз берилади

Қуёш панели ўрнатганларга мол-мулк, ер ва фойда солиғи бўйича имтиёз берилади

Ўзбекистон

calendar

17.02.2023

eye

2 783

Қуёш панели ўрнатганларга мол-мулк, ер ва фойда солиғи бўйича имтиёз берилади

2023 йил 1 апрелдан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилади: ?ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини; ?қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини; ?юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини. 2023 йил 1 мартдан ягона электр энергетика тизимига уланиш учун берилган техник шартларда кўрсатилган қувватдан юқори бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улашда қўшимча техник шарт олиш талаб этилмайди. ✅ Қарорга кўра, тадбиркорлар, хорижий инвесторлар: ➖қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат органига ва (ёки) ҳудудий электр тармоқларига ўрнатилган тарифларда, бошқа истеъмолчиларга ўзаро келишилган нархларда тўғридан-тўғри тузилган, шу жумладан, узоқ муддатли шартномалар асосида сотиши; ➖ бошқа шахсларга тегишли объектларда ижара ҳуқуқи асосида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиб, ушбу қурилмаларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиши мумкин бўлади. ? Марказий банк ва тижорат банклари томонидан 2023 йил 1 мартдан “яшил энергия” банк молия продукти амалга киритилади. ? 2023 йил 1 майдан: ?фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади; ?янги ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари ҳамда цемент, ғишт ва оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилиши тақиқланади; ?республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади. Манба: “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори.

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 485

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


22-август 2025, 06:35
585

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.


26-август 2025, 07:30
475

Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг

Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.


19-август 2025, 05:09
473

Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади

2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
29-декабр 2023, 12:26
955

Ҳар қандай ёшдаги фарзандлар контракти учун тўланган пуллар даромад солиғидан озод қилинади

Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.

cover image
25-октябр 2023, 11:02
1 039

Yandex Go Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтди

Аввалроқ Солиқ қўмитаси мазкур компанияга огоҳлантириш берган эди.

cover image
23-октябр 2023, 07:45
2 899

Ногиронлиги бор шахслар ва уларнинг қаровчиларига қандай имтиёзлар бор?

Қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчи фуқаролар учун 80 дан ортиқ имтиёзлар берилган. Hudud24.uz қуйида шуларнинг айримлари ҳақида тўхталиб ўтади.

cover image
18-октябр 2023, 14:00
4 443

“1 ойлик армия”: кимлар чақирилади-ю кимлар чақирилмайди? 10 та муҳим саволга жавоб

“1 ойлик армия”га бориш ҳамма учун мажбурийми? Хизмат ўташ тартиби қандай? Тўлов қанча ва бунда нималарга эътибор бериш керак? Хизматни ўтаганлар учун ўқишга киришда имтиёз бериладими? Hudud24.uz бугун сафарбарлик чақирув резервида хизматни ўташ тартиби ҳақида муҳим саволларга жавоб беради.