currencies image

12 969,84 UZS

15,48

usd

currencies image

13 436,75 UZS

74,48

eur

currencies image

133,97 UZS

1,75

ru



АсосийЯнгиликларМагистратурага кирган хотин-қизлар контрактини қоплаб бериш тартиби қандай?

Магистратурага кирган хотин-қизлар контрактини қоплаб бериш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

04.09.2024

eye

1 043

Магистратурага кирган хотин-қизлар контрактини қоплаб бериш тартиби қандай?

Магистратурага кирган хотин-қизлар контрактини қоплаш учун кимга мурожаат қилиши керак? Контракт учун тўланган пулни кейинчалик қайтариш мажбурияти борми? Эркаклар учун қандай имтиёзлар мавжуд?

1. Қайси ОТМлар учун имтиёз қўлланилади?

Хотин-қизлар фақат давлат ОТМлари, шунингдек Давлат бошқаруви академияси, Бош прокуратура академияси, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академиясининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётганида уларнинг контракт пули тўлаб берилади.

Супер контракт суммалари тўлаб берилмайди.

2. Тўлаб берилган пулни кейинчалик қайтариш керакми?

Йўқ, ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси тегишли ОТМга Давлат бюджетидан тўланади ва уни қайтариш талаб қилинмайди.

3. Кимга мурожаат қилиш керак?

Хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргачаариза бериши керак.

Ушбу муддатдан кейин тақдим этилганаризалар кўриб чиқилмайди.

Тақдим этилган аризалар ОТМ томонидан 3 ишкуни ичида кўриб чиқилади ҳамдаумумлаштирилади.

Рўйхат 5 иш кунида олий таълим муассасасибўйсунадиган вазирлик ва идораларга юборилади.

4. Эркакларнинг магистратура контрактини тўлаш учун имтиёзлар борми?

Эркаклар учун қонунчиликда алоҳида имтиёзлар белгиланмаган, шундай бўлсада умумий имтиёзлар мавжуд.

Таълим кредити

Хусусан, давлат томонидан бегиланган банклардан имтиёзли фоиз ставкаларида таълим кредити олиш мумкин. Таълим кредити 
7 йил муддатга берилади.

Контрактнинг 50% қисми давлат томонидан қоплаб берилади

“Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшлар контрактининг 50% қисми, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган қисми “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади. Бунинг учун туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига ариза бериш керак.

 

Улашиш:

Бошқалар

13-январ 2025, 05:41
1 080

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.


15-январ 2025, 05:39
1 073

Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.


20-январ 2025, 06:34
922

Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.


9-январ 2025, 06:35
849

Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.