Ҳуқуқ
06.07.2026
253

“Маҳалла бошқарувини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–116-сон, 24.06.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимларига:
маҳаллалардаги муаммоларни тизимли таҳлил қилиш, масъул идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўналишларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳудудий дастурларни тайёрлаш ҳамда ижросини назорат қилишда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Маҳаллада яшовчи 1-маротаба ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этган фуқароларга уларнинг оилавий шароитидан келиб чиқиб, фуқаролар йиғини кенгашининг коллегиал қарори асосида шахсга нисбатан енгиллик бериш тўғрисида қилинган мурожаат суд-тергов органлари томонидан қаноатлантирилган ҳолларда:
“маҳалла еттилиги” кафилликка олинган шахсни қайта тарбиялаш, зарур ҳолларда, касбга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, таълимга йўналтиришга масъул бўлади;
кафилликка олинган шахс 3 йил давомида жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмаса, “маҳалла еттилиги”нинг шахсни тарбиялашда фаоллик кўрсатган аъзосини қўшимча рағбатлантириш чоралари кўрилади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.