currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМаҳаллалардаги хавфсиз ҳуқуқий муҳит — тадбиркорлик учун қулай муҳитнинг асосий кафолати

Маҳаллалардаги хавфсиз ҳуқуқий муҳит — тадбиркорлик учун қулай муҳитнинг асосий кафолати

Life Style

calendar

29.01.2026

eye

25

Маҳаллалардаги хавфсиз ҳуқуқий муҳит — тадбиркорлик учун қулай муҳитнинг асосий кафолати

Нега бугун хавфсизлик тадбиркорлик учун бу қадар муҳим?

Яқинда Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Ж.Кулубаев оммавий ахборот воситалари билан бўлиб ўтган мулоқотлардан бирида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни “Марказий Осиё давлатларини бир-бирига яқинлаштирувчи етакчилардан бири” деб атаб, юртимиз раҳбари томонидан илгари сурилган қуйидаги муҳим фикрни эслатиб ўтди: “Агар … низолар давом этаверса, бизга бирорта инвестор келмайди, бирорта турист келмайди”. Мазкур жумла ҳозирги глобал иқтисодий чақириқлар шароитида оддий дипломатик ибора эмас, балки реал иқтисодий ҳақиқат сифатида янграмоқда.

Замонавий глобал иқтисодиётда капитал жуда ҳаракатчан. Инвестор бугун Осиёда, эртага Европада, индинга Африкада фаолият юритиши мумкин. Уларни боғлаб турадиган ягона омил — бу хавфсизлик ва ҳуқуқий кафолатдир. Чунки ҳеч ким ўз маблағини ҳуқуқий беқарорлик, жиноятчилик ёки коррупция ҳукм сураётган ҳудудга олиб бормайди.

 

Жиноятчилик ва ҳуқуқий беқарорлик тадбиркорлик муҳитига қандай таъсир кўрсатади?

Жиноятчилик ҳолати юқори ҳудудларда тадбиркорлик доимий хавф остида бўлади. Бу хавф фақат талончилик ёки мол-мулкни йўқотиш билан чекланмайди. Энг катта зарар — бу ўша ҳудудга нисбатан тадбиркор ишончининг йўқолишидир.

Ишонч бўлмаган жойда шартномалар ишламайди. Тадбиркор ёки инвестор узоқ муддатли режалар туза олмайди. Тадбиркор инновация ёки ўз бизнесини кенгайтириш ҳақида эмас, энг аввало, ўзини қандай ҳимоялаш ҳақида ўйлайди. Натижада ўша ҳудудда иқтисодиёт ривожланишдан тўхтайди.

Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, ривожланган давлатлар биринчи навбатда ҳуқуқ устуворлигини таъминлашга интилади. Чунки, ҳуқуқ устувор бўлмаган жойда бозор иқтисодиёти ишламайди.

Қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Шу нуқтаи назардан қараганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1-сон қарори нафақат ички хавфсизлик масаласи, балки стратегик ҳужжат сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур қарор билан хавфсизликни фақат жазолаш орқали эмас, балки профилактика орқали таъминлаш мақсад қилинмоқда. Мазкур Қарорга мувофиқ, маҳаллалар эндиликда криминоген ҳолатига қараб таснифланади ва ҳар бир ҳудуд учун аниқ масъуллар белгиланади.

Бу ёндашув аввалги тизимдан тубдан фарқ қилади. Энди муаммо келиб чиққандан кейин эмас, балки муаммо пайдо бўлишидан олдин чора кўрилади.

Шунингдек, ушбу қарорда маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги қайд этилди. Хусусан, “маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни амалга оширишнинг устувор вазифалари” қаторида “маҳаллалардаги жамоат жойларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш йўналишига замонавий ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологияларини, ижтимоий профилактикага масъул идоралар ва муассасалар томонидан кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги устидан электрон назорат тизимини кенг жорий этиш” ҳам назарда тутилди.

Хавфсиз маҳалланинг тадбиркорликка таъсири

Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратилиши натижасида тадбиркор эркин нафас ола бошлайди. У ўз маблағини яширишга эмас, балки ўз фаолиятини ривожлантиришга сарфлайди. Натижада аҳоли учун янги иш ўринлари яратилади, хизматлар сифати ошади.

Давлат билан бизнес ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишонч асосига қурилади. Бу эса инвестиция оқимининг кўпайишига олиб келади.

 

2026 йил 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мазкур йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан “Ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда асосий бўғин – маҳалла профилактикаси” эканлиги алоҳида таъкидланди.

Қолаверса, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “…ҳуқуқ-тартибот ходимлари кибертехнологиялар ва сунъий интеллектни мукаммал эгаллаши лозимлиги” қайд этилди.

 

Хорижий тажриба: хавфсиз ҳуқуқий муҳитни таъминлашда ахборот-коммуникация технологиялари ва сунъий интеллектнинг аҳамияти

Америка Қўшма Штатларида сунъий интеллект асосидаги тизим жамоат хавфсизлигини таъминлашда ресурсларни самарали тақсимлайди, бу эса маҳаллий тадбиркорлар учун ноўрин хавфларни камайтиради ва барқарор фаолиятни таъминлайди. Масалан, Dataminr — бу сунъий интеллект асосида реал вақт режимидаги воқеаларни мониторинг қилувчи тизим бўлиб, глобал ва маҳаллий даражадаги хатарларни аниқлайди ва тадбиркорларга тезкор огоҳлантиришлар беради. Бу хизмат бизнес эгалари учун бозор ҳолати, ижтимоий тартибсизликлар, табиий офатлар ёки сиёсий беқарорлик каби ташқи таҳдидларни олдиндан кўришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, Open Threat Exchange платформаси дунёнинг 140 та давлатида 180 минг нафардан ортиқ фойдаланувчиларга эга бўлиб, у ҳар куни жамоатчилик асосида 19 миллиондан ортиқ эҳтимолий таҳдидлар тўғрисида маълумотлар улашади ҳамда ушбу платформадан фойдаланиш бепулдир.

ThreatConnect платформаси эса – сунъий интеллект асосида корхоналар хавф даражасини баҳолайди, рискларни аниқлайди ҳамда уларни бошқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Бошқа томондан, Ҳиндистон ҳукумати таклиф этаётган ахборот-коммуникация технологиялари гавжум аҳоли пунктларида хавфсиз ҳуқуқий муҳитни таъминлаш бўйича ўзига хос ўринга эга. Хусуан, Бенгалуру шаҳридаги Safe City лойиҳаси реал вақт режимидаги видеотасвирни сунъий интеллект воситасида таҳлил қилиш орқали жамоат хавфсизлигини назорат қилади — бу, айниқса, катта тадбирлар вақтида тартибни сақлаш имконини беради. Бу каби тизимлар ўз навбатида бизнес учун ҳам барқарор инвестиция муҳитини таъминлайди.

Хулоса: хавфсизликсиз эркин бозор бўлиши мумкин эмас

Хавфсизлик иқтисодий тараққиётнинг пойдеворидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1-сон қарори Ўзбекистоннинг нафақат ички барқарорлиги, балки минтақадаги инвестицион нуфузи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро, бугун хавфсизликка киритилган ҳар бир сармоя — эртанги тараққиётга киритилган инвестициядир.

Абдухалил Турсунов,
Тошкент давлат юридик университети Тадқиқот маркази кичик илмий ходими

 

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
804

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


7-январ 2026, 05:23
802

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


8-январ 2026, 11:27
765

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
738

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.