Ҳуқуқ
06.05.2025
365
Якуний аттестацияда битирувчилар харита, глобус, турли жадваллар, чизмалар, муляж, гербарийлар, препаратлар, лаборатория асбоб-ускуналари ва бошқа воситалардан фойдаланишлари мумкин.
1. Комиссия таркибига кимлар киритилади?
Якуний аттестация ўтказиладиган ҳар бир фандан мактаб директорининг буйруғи билан комиссия қуйидаги таркибда шакллантирилади:
якуний аттестация комиссияси раиси – мактаб директори, унинг ўринбосари ёки мактаб ўқитувчиси;
синфда мазкур фандан дарс берган ўқитувчи;
тегишли фан ёки унга яқин бўлган фан ўқитувчисидан битта ассистент;
Якуний аттестация ўтказиладиган фандан дарс берган ўқитувчи шу синфга якуний аттестация комиссиясининг раиси бўлиши мумкин эмас.
2. Ота-оналар аттестацияни кузатиб туриши мумкинми?
Ҳа мумкин. Якуний аттестацияда васийлик кенгаши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар қўмитаси вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашишлари мумкин.
3. Аттестация жараёнига қандай умумий талаблар мавжуд?
Якуний аттестация учун мактабда кенг ва ёруғ хоналар ажратилади. Ёзма якуний аттестация вақтида битирувчилар парталар (столлар)га биттадан ўтқазилади. Барча мактабларда якуний аттестация эрталаб соат 8.00 дан бошланади.
Оғзаки якуний аттестациядан ўтишда битирувчиларнинг сони 20 нафардан ортиқ бўлса, якуний аттестация икки гуруҳда кетма-кет бир кунда ўтказилиши мумкин.
Битирувчиларга ёзма ва оғзаки якуний аттестацияда фойдаланиш учун мактаб штампи туширилган тоза варақлар берилади.
Она тили ва адабиёт фанидан ёзиладиган баён ёки иншо мавзулари ҳамда математикадан топшириқларни танлаш, якуний аттестация бошланишидан олдин, барчанинг иштирокида топшириқ рақами солинган конвертни танлаб олиш йўли билан амалга оширилади.
Баён ёки иншо мавзуси ва математикадан топшириқлар синф доскасига аниқ, тушунарли ҳолда ёзиб қўйилади (топшириқлар ҳар бир битирувчига алоҳида вариант сифатида берилмаган ҳолларда).
4. Аттестация жараёнида китобдан фойдаланишга рухсат бериладими?
Она тили ва адабиёт фанидан якуний аттестацияда баён ёки иншо ёзиш даврида битирувчиларга якуний аттестация комиссиясининг розилиги билан ёзаётган баён ёки иншоларига киритиладиган парчаларни, айрим матнларни аниқлаб олишлари учун бадиий адабиётлардан фойдаланишларига рухсат этилади. Мавзу мазмунини талқин этувчи манбалардан фойдаланишга рухсат этилмайди.
Бошқа фанлардан якуний аттестация ўтказиладиган пайтида битирувчилар харита, глобус, турли жадваллар, чизмалар, муляж, гербарийлар, препаратлар, лаборатория асбоб-ускуналари ва бошқа воситалардан фойдаланишларига рухсат берилади.
5. Аттестация жараёнида танаффус бериладими?
Ёзма ишларни бажариш пайтида битирувчилар эҳтиёж туфайли 5–10 дақиқага синфдан ташқарига чиқишларига рухсат берилади. Бундай ҳолларда битирувчи ёзма ишини якуний аттестация комиссияси аъзоларига топшириб кетади.
Якуний аттестация комиссияси аъзолари томонидан эса ёзма ишга битирувчининг қанча муддатда синфдан ташқарида бўлганлиги белгилаб қўйилади.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар
Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби
Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.