currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМактаб формасига қандай талаблар қўйилган?

Мактаб формасига қандай талаблар қўйилган?

#NoComment

calendar

10.03.2026

eye

132

Мактаб формасига қандай талаблар қўйилган?

Мактаб таълими жараёнида ўқувчиларнинг билим олиши билан бир қаторда уларнинг интизоми, маданияти ва жамоага мослашуви ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу жараёнда мактаб формаси муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Мактаб формаси ўқувчилар ўртасида тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, тенглик муҳитини яратиш ҳамда таълим муассасасининг умумий маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.

Аввало, мактаб формаси ўқувчилар орасида тенгликни таъминлайди. Турли ижтимоий шароитдаги оилалардан келган болалар бир хил форма кийганида улар ўртасидаги моддий фарқлар камроқ сезилади. Бу эса болаларда камтарлик ва ўзаро ҳурмат туйғусини шакллантиришга ёрдам беради.

Шунингдек, мактаб формаси интизомни мустаҳкамлайди. Ўқувчи мактаб формасини кийганида ўзини таълим муассасасининг бир қисми сифатида ҳис қилади. Бу эса унинг ўзини тутиши, одоби ва масъулиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Натижада ўқувчилар мактаб қоидаларига кўпроқ амал қилишга ҳаракат қилади.

Давлат мактабларида ўқувчилар учун ягона мактаб формаси мавжуд ва улар ушбу формаларни кийишлари шарт.

Мактаб формасини кийишда қандай талаблар қўйилади?

Кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;

Қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 – 15 см пастда бўлиши;

Ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;

Оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги;

Кўйлакнинг энг юқоридаги фақат битта тугмасидан ташқари бошқа тугмаларнинг қадалган бўлиши;

Кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.

Ўқувчилар мактаб биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно.

Ташқи кўринишга қўйиладиган бошқа тақиқлар ҳам мавжуд бўлиб, улар:

ўғил болалар - танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўяши;

қиз болалар - танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстириши билан белгиланади.

Тартиб бузганлик учун жавобгарлик мавжудми?

Албатта, ўқувчиларнинг мактаб формасини кийиш тартибига риоя қилмаслик мактаб ички тартиб-қоидаларини бузиш деб баҳоланади ва бундай ўқувчиларга қуйидаги чоралар қўлланиши мумкин:

— огоҳлантириш;

— кундалик дафтарига қайд этиш;

— тушунтириш ишларини олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш;

— маҳалла йиғини ва таълим муассасасидаги йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 394

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 119

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
903

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
882

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.