currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМактаб ошхоналарида қандай маҳсулотларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган?

Мактаб ошхоналарида қандай маҳсулотларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган?

Ўзбекистон

calendar

04.09.2023

eye

3 237

Мактаб ошхоналарида қандай маҳсулотларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Атабеков мактаб ошхоналарида тайёрланиши ва сотилиши мумкин бўлмаган маҳсулотлар ҳақида маълумот берди. “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, қуйидагилар мактаб ошхоналарида тайёрланиши ва сотилиши мумкин эмас: Гўшт қўшилган, майонез, кетчуп ва орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар); Сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолат маҳсулотлари; Сунъий консервантлари бўлган “кириешки”, “хрустяшки” ва чипслар, қурт, писта, донали уй шароитида тайёрланган шимиладиган ширинликлар; Рангли ва рангсиз газланган ичимликлар; Ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-почалар; Ташқи қавати тоза бўлмаган, цинган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар; Банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган, айниқса, уй шароитида тайёрланган ҳар-хил турдаги   консервалар; Турли аралашмалар ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар; Кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар); Холодес, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар; Пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ, қўлбола қатиқ, эпизоотик нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари, қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар; Қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар; Квас; Хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, қайнатилган колбаса; Сирка, хантал, хрен(ерқалампир), ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар; Ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, майонез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар; Табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ва алкоголь ичимликлар; Пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар; Данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз); Окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар. Тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади.

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 932

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 333

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


14-июл 2026, 05:36
781

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


16-июл 2026, 04:07
748

Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
25-август 2024, 12:03
2 156

Бола нега етти ёшдан мактабга бориши керак?

Аксарият ота-оналар фарзанди олти ёшга тўлиши билан уни мактабга беришни хоҳлайди. Хўш, бу қанчалик тўғри? Тиббий нуқтаи назардан бундай болалар ўқув жараёнида қийналиб қолмайдими?

cover image
18-август 2024, 06:37
1 686

Мактаб мавсуми яқин: Ўқувчилар иммунитетини ошириш бўйича тавсиялар берилди

Ҳадемай янги ўқув йили бошланади. Қолаверса, олдимизда — куз фасли. Демак, қарийб уч ойлик танаффусдан сўнг болалар организми яна ўқув мавсумига, мактаб режимига мослашиши керак.

cover image
23-июн 2024, 04:52
1 483

Мактабни тўлиқ тамомламаган 5 мингдан зиёд фуқаронинг таълим олиш ҳуқуқи таъминланди

Уларга экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш тизими яратилган.

cover image
20-июн 2024, 13:37
4 672

1-синфга қабул бошланди: муҳим 10 саволга жавоб

Мактабларда 1-синфга қабул бошланди. Онлайн ҳужжат топшириш мумкин бўлган ҳудудлар эълон қилинди, бошқа ҳудудларда ҳужжатлар қандай топширилади? Бола ўзи яхши билмайдиган тилда таълим олиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақола орқали шу ва шу каби саволларга жавоб беради.