Ўзбекистон
10.10.2023
1 260

Ўзбекистонда тиббиёт ходими навбатдан ташқари малака тоифасини олиш бўйича аттестациядан ўтса, иш ҳақи оширилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкин. Ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оширилган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади. Навбатдан ташқари аттестацияда катнашиб, ундан ўта олмаган ходимларнинг малака тоифаси туширилмайди. Даволаш-профилактика ташкилотлари раҳбарлари навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин шифокор ва фармацевтларни аттестациядан ўтиши лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши зарур. Шунингдек, раҳбарият томонидан ходим тиббиёт ва фармацевтика ходимлари аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништирилиши ҳамда аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг малака ошириши ташкил этилиши лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўқитувчилар байрами арафасида неча кун дам олинади? Ойлик байрамдан кейин бериладими?
Бу йил 1 октябрь якшанбага тўғри келмоқда, якшанба эса умумий дам олиш куни ҳисобланади.
Ўзбекистондаги шифокорлар қанча ойлик маош олишади?
2,5 млн сўмдан тортиб 14,7 млн сўмгача ойлик олувчи шифокорлар тоифаси эълон қилинди.