currencies image

12 578,21 UZS

79,98

usd

currencies image

14 633,49 UZS

38,62

eur

currencies image

160,31 UZS

1,13

ru



АсосийЯнгиликларМаъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулияти янада оширилади

Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулияти янада оширилади

Ҳуқуқ

calendar

30.05.2024

eye

422

Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулияти янада оширилади

«Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги Президент Фармонида (ПФ-80-24.05.2024 й.) белгиланган ҳуқуқий тарғибот ишлари.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунчилик ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида:

а) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида «Маҳалла ҳуқуқшуноси» лойиҳаси амалга оширилиб, лойиҳа доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб боришга қаратилган қисқа муддатли бепул ўқув курслари ташкил этилади;

б) мактабларда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

· Адлия вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали ҳуқуқ фани ўқитувчиларининг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш ҳамда уларни методик таъминлаш тизими йўлга қўйилади;

· ўқувчилар ўртасида «Ҳуқуқ билимдони» фан олимпиадаси, ҳуқуқ фани ўқитувчилари ўртасида «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» кўрик-танлови ўтказиб борилади;

· мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларни мустақил ўзлаштиришига қаратилган кўргазмали ўқув қўлланмалари, видеороликлар, компьютер ўйинлари ва мобил иловалар яратилади;

в) 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказишнинг янги тартиби жорий қилинади.

Бунда:

· Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг фаолият йўналишларидан келиб чиқиб ҳуқуқий тарғибот материаллари тайёрланади ҳамда уларнинг энг қуйи бўғинигача Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали юборилади;

· давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотни етказишга оид фаолияти рақамлаштирилади ва ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усуллари кенг татбиқ этилади;

· давлат органлари ва ташкилотларида ўз фаолияти соҳасига оид ҳуқуқий ахборотларни аҳолига етказиш фаолиятини ташкил қилиш ҳамда мувофиқлаштиришга масъул бўлинмалар белгиланади;

· давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш даражаси ва сифати улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.

Адлия вазирлигининг маҳаллаларда ҳафтанинг ҳар чоршанба кунини «Ҳуқуқий тарғибот куни» этиб белгиланди.

«Ҳуқуқий тарғибот куни»да туман (шаҳар) адлия бўлимлари, шу жумладан юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ органлари, давлат хизматлари марказлари томонидан манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

· «Online-mahalla» платформасига киритилган ва жойларда аниқланган муаммоларнинг ҳуқуқий ечимларига қаратилган манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш;

· аҳоли учун энг долзарб масалаларни аниқлаш орқали улар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш;

· ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун имтиёзлар

ва моддий ёрдам бериш, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, вақтинчалик иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш тартиби бўйича тизимли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш;

· кундалик ҳаётда энг кўп зарур бўладиган давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби ҳамда улардан Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва бошқа электрон ресурслар орқали фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.

Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга қаратилган «Мамлакат келажаги – қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан» ғояси асосида адлия органлари ва муассасалари, шу жумладан Тошкент давлат юридик университети ва юридик техникумлар:

· ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларда қонунларга ҳурмат, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳамда ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилишга;

· адлия органлари ва муассасаларига ёшларнинг ташрифини ташкил қилиш орқали «Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам» тадбирларини ўтказиб боришга;

· ҳуқуқшунослик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш, ёшларда ушбу касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғуларини шакллантириш, уларни ҳуқуқий билим олишга қизиқтириш бўйича амалий тадбирларни ташкил қилишга;

· ёшларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга қаратилган онлайн ҳуқуқий саводхонлик мактабини ташкил этиш ва у орқали бепул ҳуқуқий ўқув курсларини жорий этишга;

· таълим муассасаларида «Ҳуқуқий билимлар ойлиги»ни ўтказиб бориш ва ёшларнинг ҳуқуқий билим олишларини рағбатлантиришга қаратилган турли ҳуқуқий мавзулардаги семинар-тренинглар ва танловларни ташкил қилишга масъул ҳисобланади.

Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқни қўллашни методик таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Унга мувофиқ:

а) Адлия вазирлиги ҳар йили ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш

ва методик таъминлаш бўйича манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастурини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширилишини таъминлайди.

Бунда:

2024 йил 1 сентябрга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимлиги ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида намунали ҳуқуқни қўллаш тизими йўлга қўйилади. Кейинчалик, ҳар йили камида

10 та вазирлик ва идораларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти таҳлил қилиниб, такомиллаштириб борилади;

ҳуқуқни қўллаш амалиётида учраётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиб, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси (Lex.uz)га жойлаштириб борилади;

бизнес жараёнларини реинжиниринг қилиш (BPR) усулларидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг функцияларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиб борилади;

ўрганиш ўтказилган давлат органлари ва ташкилотлари учун иш юритишга доир намунавий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилиниши таъминланади;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини жорий этиш бўйича малакаси ошириб борилади;

б) давлат органлари ва ташкилотлари ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммолар, қонунчиликдаги бўшлиқ ва зиддиятларни бартараф этиш бўйича таклифларини Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали Адлия вазирлигига киритади.

Бунда, Адлия вазирлиги:

ҳуқуқни қўллаш амалиёти, фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари ижросининг белгиланган тартибига риоя этиш ҳолатини, шу жумладан жойларга чиққан ҳолда ўрганади ва таҳлил қилади;

давлат органлари ва ташкилотларининг таклифларини умумлаштирган ва чуқур таҳлил қилган ҳолда тизимли равишда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чоралар кўради.

Улашиш: