currencies image

12 972,08 UZS

15,08

usd

currencies image

13 223,74 UZS

121,97

eur

currencies image

126,61 UZS

1,16

ru



АсосийЯнгиликларМаъмурий жаримани қандай камайтириш мумкин? Муҳим қоидалар

Маъмурий жаримани қандай камайтириш мумкин? Муҳим қоидалар

Ҳуқуқ

calendar

20.08.2024

eye

497

Маъмурий жаримани қандай камайтириш мумкин? Муҳим қоидалар

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда жазонинг энг кам ва энг миқдори белгиланган – суд шунга қараб, жазо тайинлайди. Аммо доим ҳам эмас. Суд энг кам жазодан ҳам кам ёки санкция бўлмаган яна ҳам енгил жазони бериши мумкин.

Хўш, қандай қилиб жазо миқдорини камайтириш мумкин? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада ушбу саволга жарима мисолида жавоб беради.

Альтернатив санкция

Аксарият маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноят тури учун санкция альтернатив (муқобил) – бир қилмиш учун турли жазо ёки турли миқдордаги бир жазо белгиланган. Судья иш материаллари ва ички ишончига таяниб, бирини танлайди.

Масалан, шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солинади. Санкция орасидаги фарқ катта – 30 баравар. Судья кимгадир 10 баравар, бошқа бировга эса 40 баравар жазо беради.

Жазо беришда қилмишнинг хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.

Енгиллаштирувчи ҳолатлар ва моддий аҳвол

Судья жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар ва айбдорнинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, яна ҳам камроқ ёки енгилроқ жазо бериши мумкин. Масалан, тепадаги мисол – туҳмат учун энг енгил жазо БМҲнинг 10 баравари бўлгани ҳолда айбдорга 1 баравар миқдорда жазо бериши мумкин.

Енгиллаштирувчи ҳолатларга қуйидагилар киради:

1) айбдорнинг чин кўнгилдан пушаймонлиги;

2) айбдорнинг етказган зарарини ихтиёрий равишда қоплаши;

3) ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар таъсирида содир этилиши;

4) ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсирида содир этилиши;

5) айбдорнинг вояга етмаган шахс эканлиги;

6) ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.

Бу ҳали ҳаммаси эмас – судья бошқа ҳолатларни ҳам рўйхатга киритиши мумкин.

Жаримани камайтириш

Агарда айбдорда енгиллаштирувчи ҳолатларда бири бўлса ёки моддий аҳволи яхши ҳолатда бўлмаса, жазо миқдорини камайтиришни иш судга ошгунча, суд давомида ва суддан кейин ҳам камайтиришни сўраш мумкин.

Аризага ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши шарт.

Масалан, моддий ҳолати яхши бўлмаган киши аризасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилиши мумкин:

  • ўзининг Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилганлиги тўғрисида маълумот;
  • кредит ёки бошқа қарзлари тўғрисида маълумот;
  • шифохона ёки уйда даволаниш учун сарфланаётган маблағлар ҳақидаги маълумот (масалан, шифокор диагнози ва тўлов чеклари);
  • ўзининг ёки оила аъзоларининг таълими учун контракт тўловлари ҳақида маълумот;
  • ойлик даромади тўғрисидаги маълумот ва бошқалар.

Енгиллаштирувчи ҳолатлар сингари бунинг ҳам якуний рўйхати йўқ – исталганча сабаб кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга, буларнинг ҳеч бири судья учун мажбурий эмас, истамаса жазо беришда ҳисобга олмайди.

Иш кўриб чиқилаётганда бундай ҳужжатларни бериш ва маъмурий баённомага қўшиб қўйишни сўраш керак.

Иш судда кўрилаётганда ҳам имкон қадар уларни қоғозга чиқариб бориш ва судьяга бериш лозим.

Агарда айбдорнинг моддий ҳолати суд қарори чиққандан кейин ёмонлашиб қолсачи? Бу ҳолатда ҳам кеч эмас. Судга асословчи ҳужжатлар билан жарима миқдорини камайтириб беришни сўраб мурожаат қилиш керак.

Мақолани мисол билан якунлаймиз: А. Фалончиев кўчадан бировнинг унда пул ва ҳужжатлар бўлган ҳамёнини топиб олди, аммо атай қайтармади. Кузатув камераси орқали уни топиб келишди ва топиб олинган мол-мулкни яширганлиги учун иш қўзғатилди. А. Фалончиев тўрт кишилик оиланинг ёлғиз боқувчиси, ойлик даромади эса аранг беш млн сўмга етади. Битта боласи институтда контрактда ўқийди, банкдан кредити бор. Хўш, жарима миқдорини камайтиришни истар экан, судга қандай ҳужжатларни бериши керак?

Биринчи – оила аъзолари тўғрисидаги маълумот. Болаларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси (метрика), никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бериш мумкин.

Иккинчи – ойлиги ҳақида маълумот (my.gov.uz сайтидан олиш мумкин). Айбдор жаримани камайтирмоқчи экан нега уни тўлай олмаслиги, даромади камлигини билдириш керак.

Учинчи – боласининг контрактда ўқиши ҳақида институтдан маълумотнома ва тўлов чеклари.

Тўртинчи – кредит тўғрисида банкдан маълумот ва кредитни сўндириш графиги.

Бу бир мисол, ҳаммада ҳолат ҳар хил. Жаримани камайтиришни сўрашни ҳеч ким тақиқламайди, исталганча сабаб ҳам кўрсатиш мумкин. Аммо, унутмаслик керакки, буларнинг ҳеч бири суд учун мажбурий эмас. Истаса инобатга олади, истамаса – йўқ.

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 158

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
932

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
851

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
843

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.

Мавзуга доир янгиликлар: