currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларМасофавий ишда ходимни СМС-хабар билан ишдан бўшатиш мумкин бўлади

Масофавий ишда ходимни СМС-хабар билан ишдан бўшатиш мумкин бўлади

Ҳуқуқ

calendar

27.11.2026

eye

62

Масофавий ишда ходимни СМС-хабар билан ишдан бўшатиш мумкин бўлади

Меҳнат кодексига масофадан ишловчи ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳужжатга кўра, масофадан ишловчи ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, иш берувчи буйруқ нусхасини ходимга қоғоз шаклида буюртма хат орқали ёки электрон тарзда юбориши шарт бўлади. SMS-хабарнома «Ягона миллий меҳнат тизими»даги шахсий кабинет, ходим номига расмийлаштирилган телефон рақами, электрон почта ёки меҳнат шартномасида келишилган бошқа интернет дастурлари орқали электрон тарзда юборилиши мумкин.

Шунингдек, SMS-хабарда шартнома бекор қилинган сана ва асослар кўрсатилиши шартлиги белгиланмоқда.

Ишга тиклаш бўйича судга мурожаат қилишнинг уч ойлик муддати эса буйруқ нусхаси топширилган ёки юборилган, шунингдек, SMS-хабар келган кундан бошлаб ҳисобланиши таклиф этилмоқда.

Улашиш: