currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМавсумий, вақтинчалик, уй ишлари ходимлари ҳуқуқлари: муҳим 6 қоида

Мавсумий, вақтинчалик, уй ишлари ходимлари ҳуқуқлари: муҳим 6 қоида

Ҳуқуқ

calendar

30.10.2024

eye

240

Мавсумий, вақтинчалик, уй ишлари ходимлари ҳуқуқлари: муҳим 6 қоида

Уй ишчиларини ишга қабул қилишга улар 16 ёшга тўлганида йўл қўйилади. Мавсумий ишларда банд бўлган ходимлар учун ишга қабул қилиш чоғида синов муддати белгиланмайди.

 

1. Мавсумий ишлардаги ходимлар ҳуқуқлари

Олти ойдан ошмайдиган иқлим ва бошқа табиий шароитлар туфайли муайян давр (мавсум) давомида бажариладиган ишлар мавсумий ишлар ҳисобланади.

Мавсумий ишларда банд бўлган ходимлар учун:

– ишга қабул қилиш чоғида синов муддати белгиланмайди;

 мавсумий ходимлар ишнинг ҳар бир ойи учун камида икки календарь кун ҳисобидан ҳақ тўланадиган меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга;

 тўлиқ мавсум ишлаган бўлса, меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда ҳақ тўланадиган меҳнат таътили олиши, хоҳишига кўра пулли компенсация алмаштириши ҳуқуқига эга.

2. Вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар деб кимларга айтилади?

Икки ойгача бўлган муддатга ишга қабул қилинган шахслар вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслардир:

Вақтинчалик ишларда банд бўлган ходимлар учун:

– ишга қабул қилиш чоғида дастлабки синов белгиланмайди;

 дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрамлар кунларида ўз ёзма розилигига кўра ишга жалб қилиниши мумкин, бунда икки ҳисса  миқдорида пул шаклида компенсация қилинади;

 ишнинг ҳар бир ойи учун камида икки календарь кун ҳисобидан ҳақ тўланадиган меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга.

Жамоа шартномасида ёки меҳнат шартномасида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, вақтинчалик ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди.

3. Транспорт соҳаси ходимлари меҳнатининг ўзига хос хусусиятлари

Транспорт ходими сифатида касбий тайёргарликдан ўтган ва касбий тайёргарликдан ўтганлиги тегишли ҳужжат (диплом, шаҳодатнома, гувоҳнома ва ҳоказо) билан тасдиқланган шахслар қабул қилинади.

Транспорт ходимлари ишга қабул қилиниш чоғида (дастлабки) ва иш жараёнида (даврий) мажбурий тиббий кўриклардан ўтади.

Транспорт ходимларига транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ бўлган ишда ўриндошлик асосида ишлашга рухсат этилмайди.

4. Педагог ходимлар меҳнатининг ўзига хос хусусиятлари

Умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг болаларни ўқитиш ёки тарбиялаш билан бевосита шуғулланувчи педагог ходимлари ва бошқа ходимлари дастлабки тарзда (ишга қабул қилиш чоғида) ва даврий (иш жараёнида) мажбурий тиббий кўриклардан ўтади.

Педагог ходимларни олий таълим ташкилотларига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи (ассистент), стажор-ўқитувчи лавозимларига ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади, соатбай ҳақ тўланиши шартлари асосида ўқитувчилик ишига кираётган шахслар танловсиз, олий таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан ишга қабул қилинади.

Таълим ташкилотларининг педагог ходимларига ҳафтасига ўттиз олти соатдан ортиқ бўлмаган иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади ва йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади.

5. Тиббиёт ходимлари меҳнатининг ўзига хос хусусиятлари

Тиббиёт ходимлари учун 36 (ўттиз олти) соатдан ортиқ бўлмаган қисқартирилган иш вақти қўлланилади.

Агар шифокорнинг мутахассислиги бўйича иш стажида уч йил ёки ундан ортиқ танаффус мавжуд бўлса (ижтимоий таътиллар, тиббиётга ихтисослашмаган мутахассисликда ишлаш, узоқ давом этган касаллик, ногиронлик ва бошқалар), шифокор ўз касбий фаолиятини қайта бошлашдан олдин аввалги йилларда олинганлиги тўғрисида ҳужжат билан тасдиқланган мавжуд базавий, асосий ёки қўшимча мутахассисликка мувофиқ ихтисослашув курсларидан ўтиши шарт.

6. Уй ишчиларининг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари

Иш берувчи бўлган жисмоний шахсларга уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи ходимлар (боғбонлар, энагалар, қоровуллар, оқсочлар, ҳайдовчилар ва бошқалар) уй ишчиларидир.

Уй ишчиларини ишга қабул қилишга улар ўн олти ёшга тўлганида йўл қўйилади. Иш берувчи бўлган жисмоний шахс томонидан ёзма шаклда тузиладиган меҳнат шартномаси уй ишчиси билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар юзага келишига асос бўлади.

Қолган барча ҳолатларда якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланма ходимларга тадбиқ этиладилаган қоидалар тадбиқ этилади.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
1 018

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
892

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби. 5 муҳим қоида

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


30-сентябр 2025, 10:14
614

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.


25-сентябр 2025, 07:41
613

Ходимни дам олиш кунида ишлатиш – қонунийми? Жавобни Меҳнат кодекси беради

Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш учун унинг розилиги талаб этилади.