currencies image

12 972,08 UZS

15,08

usd

currencies image

13 223,74 UZS

121,97

eur

currencies image

126,61 UZS

1,16

ru



АсосийЯнгиликларМедиатив келишув тузишда нималарга аҳамият бериш лозим? Афзаллик ва камчиликлар нимада?

Медиатив келишув тузишда нималарга аҳамият бериш лозим? Афзаллик ва камчиликлар нимада?

Ҳуқуқ

calendar

13.01.2025

eye

101

Медиатив келишув тузишда нималарга аҳамият бериш лозим? Афзаллик ва камчиликлар нимада?

Медиатив келишув нима?

Судларда низоларни ҳал этиш жараёнида тарафларнинг келишуви учун чоралар кўрилиб, яраштириш тартиб-таомиллари ҳам қўлланилади. Тарафларни яраштиришнинг энг мақбул усулларидан бири – бу медиация.

Судда келиб чиққан низолар тарафларнинг ихтиёрий розилиги асосида ўзаро мақбул қарорга эришиши учун медиация усули орқали ҳал этилиши мумкин. Медиатив келишув медиацияни қўллаш натижасида медиация тарафлари томонидан эришилган келишув ҳисобланади.

Медиатив келишув субектлари кимлар?

Медиатив келишув тарафлар ҳамда профессионал ёки нопрофессионал асосда фаолият юритувчи медиатор иштирокида тузилади. Профессионал асосдаги медиатор –Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган ва Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс. Нопрофессионал асосдаги медиаторлик фаолиятини эса, йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин.

Медиатив келишув тузиш босқичлари нималардан иборат?

Дастлаб тарафлар томонидан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида ёзма шаклдаги келишув тузилиб, унда:

- тарафлар ҳақидаги;

- низо предмети тўғрисидаги;

- медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, медиатор, тарафлар томонидан келишилган мажбуриятлар, уларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги;

- медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган тил, жой ва сана тўғрисидаги;

- медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган муддат ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлиши лозим.

Мазкур келишув судга тақдим этилгандан сўнг, суд томонидан тегишли ажрим чиқарилган ҳолда медиацияни амалга ошириш тугагунига қадар, бироқ олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатда иш юритиш тўхтатиб турилади. Ушбу вақт давомида тарафлар низони ҳал қилиш юзасидан музокаралар олиб боришлари мумкин.

Тарафлар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича келиб чиққан низо, мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, ёзма шаклда медиатив келишув тузиб, судга тақдим этадилар. Шундан сўнг, суд томонидан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Давлат божини қайтариб олиш мумкинми?

Медиатив келишув тузишнинг афзаллик жиҳати ҳам шунда. Яъни тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилиб, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, тўланган давлат божи тўлиқ қайтариб берилади. Бунинг учун тўловчи давлат божи суммаларини қайтариш тўғрисида судга ёзма ариза орқали мурожаат қилиши лозим. Суд томонидан тақдим этиладиган тегишли маълумотнома асосида, тўланган давлат божини буджетдан қайтариб олиш мумкин.

Медиатив келишувни ижро қилиш мажбурийми?

Мазкур масалада медиатив келишув тузишнинг тарафлар учун ноқулай бўлган жиҳатларидан бири кўзга ташланади. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга, бироқ ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишувни мажбурий ижрога қаратиш бўйича суд томонидан ижро варақаси берилмайди. Шу сабабли ҳам мазкур келишув шартлари бажарилмаган тақдирда, тарафлар бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун яна қайта судга мурожаат қилишлари лозим бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 158

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
932

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
850

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
842

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.