currencies image

12 909,80 UZS

7,80

usd

currencies image

13 415,86 UZS

12,54

eur

currencies image

129,09 UZS

1,49

ru



АсосийЯнгиликларМеҳнат интизоми: рағбатлантириш ва интизомий жазо ҳақида муҳим 7 саволга жавоб

Меҳнат интизоми: рағбатлантириш ва интизомий жазо ҳақида муҳим 7 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

23.10.2024

eye

304

Меҳнат интизоми: рағбатлантириш ва интизомий жазо ҳақида муҳим 7 саволга жавоб

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати бир йил, бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.

1. Меҳнат интизоми нима?

Меҳнат интизоми барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, жамоа келишувларига, жамоа шартномасига, шунингдек ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига мажбурий бўйсунишидир.

Ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, жамоа келишувлари ёки жамоа шартномасига нисбатан ёмонлаштирувчи меҳнат тартибини тартибга солувчи ички ҳужжатлар қоидалари ҳақиқий эмас.

2. Меҳнат интизоми қандай таъминланади?

Меҳнат интизомини таъминлаш чоралари қуйидагилардан иборат:

биринчиси, нормал иш учун зарур ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш;

иккинчиси, ҳалол меҳнат қилган ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш;

учинчиси, меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бузган ходимларга жазо чораларини қўллаш.

3. Интизом тўғрисидаги устав ва низом нима?

Корхона ва ташкилотларда меҳнат интизоми асосан, ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади ҳамда шу ҳужжат билан тартибга солинади.

Лекин, баъзи бир ташкилотлар борки, уларда интизом тўғрисидаги низом ёки уставлар ишлаб чиқилади ҳамда ходимларнинг юриш-туриш қоидалари, мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарликлари шу ҳужжатлар билан белгиланади, унинг бирдан-бир шарти ходимлар томонидан меҳнат интизомининг бузилиши ўта оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигидир.

Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунлар, Президент фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланади.

4. Интизомий жазо амалда бўлган ходимларга байрам мукофотлари тўланадими?

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмаслиги белгиланган.

Шунингдек, мукофотларни тўлаш тўғрисидаги масала мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларда ҳал қилинади.

Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди.

5. Интизомий жазо чоралари қайсилар?

Меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

1) ҳайфсан;

2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.

3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).

Меҳнат Кодексида, бошқа қонунларда, интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмайди.

6. Интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби қандай?

Интизомий жазо ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади;

Интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиниши, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.

Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилади, интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

Ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади;

Ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади. Ходимнинг ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруқ билан танишишни рад этиши ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай ҳолда ходим буйруқ билан таништирилган деб ҳисобланади.

Интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилади, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди. Хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги далолатнома комиссия томонидан имзоланган кун хизмат текшируви натижалари бўйича аниқланган интизомий қилмиш аниқланган кун деб ҳисобланади.

Интизомий жазо интизомий қилмиш содир этилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай, тафтиш ёки молия-хўжалик фаолиятини текшириш ёхуд аудиторлик текшируви натижаларига кўра эса, у содир этилган кундан эътиборан икки йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. Ушбу муддатларга жиноят ишини юритиш вақти киритилмайди.

7. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати, тугалланиши ва олиб ташланиши тартиби?

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати бир йил, бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади, интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.

Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Интизомий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда хизмат текшируви (текшириш) ўтказиш ходимнинг ўртача иш ҳақини белгиланган муддатга сақлаб қолинади.

Hudud24.uz колумнисти

Д. Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 555

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


26-ноябр 2024, 12:47
2 482

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


4-декабр 2024, 10:53
2 097

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 054

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.