currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМеҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириш тартиби қандай?

Меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириш тартиби қандай?

Life Style

calendar

27.04.2026

eye

208

Меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириш тартиби қандай?

Замонавий иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, ишлаб чиқаришдаги технологик янгиланишлар ва меҳнатни ташкил этишнинг янги шакллари иш берувчидан иш жараёнини доимий равишда мослаштириб боришни талаб этади. Бундай ўзгаришлар, табиийки, ходимнинг меҳнат шартларига — иш тартиби, дам олиш вақти ёки иш ҳақи миқдорига таъсир кўрсатмай қолмайди.

Меҳнат ҳуқуқининг умумий қоидасига кўра, меҳнат шартномасининг шартларини ўзгартириш тарафларнинг ўзаро розилиги билан амалга оширилади. Бироқ, қонунчилик муайян истисновий ҳолатларда иш берувчига ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқини беради. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида меҳнат шартларини бир томонлама ўзгартиришнинг ҳуқуқий чегаралари ва тартиби аниқ мустаҳкамланган. Бу жараёнда иш берувчининг ишлаб чиқаришдаги заруриятлари ва ходимнинг ижтимоий ҳимояси ўртасидаги мувозанатни сақлаш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, меҳнат шартларини ўзгартириш ходим учун ноқулайлик туғдириши ёки унинг моддий аҳволига таъсир қилиши мумкин, шу боис қонун чиқарувчи бундай ҳаракатлар учун қатъий асослар (технологик ёки ташкилий ўзгаришлар) мавжуд бўлишини талаб қилади.

Агар технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларининг қисқарганлиги муносабати билан аввалги меҳнат шартлари сақлаб қолиниши мумкин бўлмаса, иш берувчи ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасини давом эттираётганида ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли.

Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, иш берувчи меҳнат шартларининг келгусидаги ўзгариши ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма шаклда, имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра йўл қўйилади.

Иш берувчи меҳнат шартларининг келгусидаги ўзгариши тўғрисида ходимни огоҳлантиришнинг икки ҳафтадан ортиқ бўлган муддатини мутаносиб пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақли. Бунда ходимни огоҳлантириш пайтидан эътиборан икки ҳафталик огоҳлантириш муддати фақат ходимнинг розилиги билан пулли компенсация билан алмаштирилиши мумкин.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
795

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
743

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


14-апрел 2026, 10:58
603

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.


15-апрел 2026, 11:11
517

Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати

Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.