Ўзбекистон
15.08.2021
991
Марказий сайлов комиссияси шу йилнинг октябрь ойидаги Президент сайлови Харажатлар сметасини — 300 миллиард сўм этиб тасдиқлади. Унга кўра, сиёсий партияларнинг ташвиқот ва тарғиботи учун 15 млрд 486 миллион сўм ажратилган, ҳар бир номзодга эса 3 миллиард 97 миллион сўмдан харажат тўғри келмоқда. Бундан ташқари, сайлов жараёнида коронавирусга қарши кураш учун 11,5 миллиард сўм сарфлаш ҳам режалаштирилган. Бу миқдор камми ёки кўп? Сайлов жараёнини сифатли ва шаффоф ўтказиш учун ажратилаётган пуллар салмоғини бошқа давлатлар билан солиштириш мумкин. Интернет тармоғидаги очиқ маълумотларга асосланадиган бўлсак, 2020 йилда АҚШда ўтказилган сайлов кампанияси олдингиларига нисбатан жуда катта миқдорда, яъни 14 миллиард долларга тушган. 2018 йил Россия Федерациясида бўлиб ўтган Президентлик сайловига давлат бюджетидан 300 миллион доллардан ошиқ пул ажратилган. Ён қўшнимиз Қозоғистонда 2019 йил бўлиб ўтган шу турдаги сайловга 9,4 миллиард тенга (яъни, 23 млн атрофида) маблағ сарфланган эди. Албатта, миқдор сайловчилар сони ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларига қараб турлича бўлиши табиий ҳол. Ўзбекистонда эса ажратилган сумма тахминан 28 миллион долларни ташкил этади ва 33 миллион аҳолига эга давлатимиз учун нормал ҳолат. Ажратилган мазкур маблағлар шахсий манфаатлар учун ишлатилмайди, албатта. Бу миқдор сайлов билан боғлиқ юзлаб ташкилий масалаларга сарфланади. Бунинг ичида турли учрашувлар, сайловга тайёргарлик жараёнлари, унга жалб этилган минглаб фуқароларнинг иш ҳақи ва бошқа таъминоти, хизмат кўрсатувчиларга ойлик кўринишида етиб боради. Округ ва участка сайлов комиссиялари учун ажратилаётган маблағларнинг 80 фоиздан кўпроғи мазкур комиссиялар аъзоларининг иш ҳақи, компенсация ҳамда ягона ижтимоий тўловлар учун сарфланади. Улар орқали сартарошларга, дехқонларга ва бошқаларга ўтади. Бу иқтисодиётни ичида товар ва хизматларга бўлган талабни ортириш орқали уни харакатга келтириш учун ҳам керак. Бундан ташқари, Президент сайлови бўйича 14 та округ сайлов комиссияси ва 10 800 га яқин участка сайлов комиссиясилари ташкил этилади ва уларнинг ҳар бири асосан қуйидаги харажатларга сарф қилинади:
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.