currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМулк ижара шартномаси нималарни ўз ичига олади?

Мулк ижара шартномаси нималарни ўз ичига олади?

Life Style

calendar

17.04.2025

eye

766

Мулк ижара шартномаси  нималарни ўз ичига олади?

Фуқаролик жамиятининг асосларидан бирини мулк ва унга бўлган ҳуқуқ ташкил этади. Бозор муносабатлари ривожланиб бориши натижасида мулк ва унга бўлган ҳуқуқларнинг аҳамияти тоборо ошиб боради. Бугунги кунда мамлакатимиз фуқаролари орасида ҳам мулк ва у билан боғлиқ бўлган муносабатларнинг ҳажми ортиб бормоқда. Мулкий муносабатлардан бири бўлган мулк ижараси билан боғлиқ муносабатлар ҳам етарлича саволларни келтириб чиқаради. Ушбу муносабатларнинг ҳуқуқий асоси қандай?

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 34-боби мулк ижараси  ва у билан боғлик муносабатларни тартибда солишга қаратилган асосий нормаларни белгилайди. Унга кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Қонунчиликка кўра қуйидагилар  мулк ижараси шартномасининг объектлари бўлиши мумкин:

➖ ер участкалари;

➖ ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар,

➖ корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар,

➖ бинолар, иншоотлар, ускуналар,

➖ транспорт воситалари,

➖фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар).

Мол-мулкини ижарага бериш ҳуқуқи шу мол-мулк эгасига тегишлидир. Қонун ёки мулкдор томонидан мол-мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ҳам ижарага берувчи бўлишлари мумкин. Мулк ижараси шартномасибир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Кўчмас мулк бўйича ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Мулк ижараси шартномаси шартномада белгиланган муддатга тузилади. Агар мулк ижарасининг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади.

Бунда тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса –– уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин. Қонунда мулк ижарасининг айрим турлари учун, шунингдек мол-мулкнинг айрим турларини ижарага олиш учун энг кўп (охирги) муддатлар белгилаб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолларда, башарти ижара муддати шартномада белгиланган бўлмаса ва қонунда белгиланган охирги муддат тугагунича тарафлардан ҳеч қайсиси шартномадан воз кечмаса, охирги муддат ўтиши билан шартнома бекор бўлади. Қонунда белгиланган охирги муддатдан ортиқ муддатга тузилган бундай мулк ижараси шартномаси охирги муддатга тенг муддатга тузилган ҳисобланади.

Мулкни ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.

Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ ижарага олинган барча мол-мулк учун яхлит ҳолда ёки унинг ҳар бир таркибий қисми учун алоҳида-алоҳида ҳолда қуйидаги кўринишларда белгиланади:

➖ вақти-вақти билан ёки бир йўла тўланадиган қатъий суммада белгиланган тўловлар тариқасида;

➖ ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган маҳсулот, мевалар ёки даромадларнинг белгиланган улуши тариқасида;

➖ижарага олувчи томонидан кўрсатиладиган маълум хизматлар тариқасида;

➖ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига шартномада келишилган ашёни мулк қилиб ёки ижарага топшириш тариқасида;

➖ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш бўйича шартномада келишилган харажатларни ижарага олувчи зиммасига юклаш тариқасида.

Улуғбек Уролов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

13-июн 2026, 05:21
1 262

Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?

Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.


12-июн 2026, 09:36
1 235

Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?

Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.


12-июн 2026, 04:48
645

Иш ташлашни амалга ошириш тартиби белгиланди. У ҳақида нималар маълум?

Иш ташлаш — ходимлар томонидан ўз меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат вазифаларини вақтинча тўхтатиб туриш шакли ҳисобланади.


19-июн 2026, 10:17
623

Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб

Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.