#NoComment
16.08.2024
2 037

Таҳлилларга кўра, дунёда ҳар тўрт боладан бири атопик дерматитдан азият чекади. Чақалоқларда пайдо бўладиган тери тошмаларининг 85 фоизгача қисми айнан ушбу касаллик белгисидир.
Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова шу касаллик сабаблари, аломатлари, ташхислаш ва даволаш усуллари ҳақида маълумот берди.
— Атопик дерматит – насл сурувчи хасталик, — дейди мутахассис. — Агар ота ёки она худди шундай патологиядан азият чекса, унинг болада намоён бўлиш эҳтимоли 30-40 фоизга тенг. Хасталик ота-онанинг ҳар иккисида ҳам бўлса, хавф кўрсаткичи 70-75 фоизга ошади.
Чақалоқларда ушбу патология одатда 2-3 ойлигидан ривожланади ва 3-4 йил ичида йўқолиб кетади. Баъзи ҳолларда эса тошмалар умр бўйи сақланиб қолиши ҳам мумкин.
‼️ Атопик дерматит тери касаллиги эмас, балки бола ички организми фаолиятидаги бузилишлар белгисидир. Хасталикнинг асосий сабаби озиқ-овқат аллергияси билан боғлиқ. Бундан ташқари, нафас йўллари орқали танага кирган аллергенлар ҳам тошмаларни пайдо қилади.
Қичишиш — касалликнинг асосий белгиси. У уйқуга ва бемор боланинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатиб, асабийлик ҳамда жиззакиликни келтириб чиқаради.
Тошмалар касаллик даражасига қараб турли кўринишда бўлиши мумкин. Ўткир босқичда улар ёрқин қизил рангга кириб, яллиғланиш жойига қон тўпланиши туфайли майда шишлар ҳосил бўлади.
Хасталикнинг енгил ва ўрта босқичларида эса тошмалар оч қизғиш тусда намоён бўлади. Улар қуруқ бўлиши ҳисобига тез тўкилиб тушади. Тошмаларнинг кўпайиши эса аксарият ҳолларда терининг кийимга ишқаланиши оқибатида юз беради.
Бундай яра-чақалар чақалоқларда асосан бош, бўйин ва кўкрак соҳаларида, болалар ва ўсмирларда эса тирсак ва тизза орқасида ҳамда бошқа тана аъзоларида кўп учрайди.
Ёш болалардаги атопик дерматит, одатда, бир қатор аллергик касалликлар, шу жумладан, озиқ-овқат сезгирлиги, ринит ва астманинг илк аломати сифатида намоён бўлиши мумкин.
Атопик дерматитни самарали даволаш учун, аввало, тўғри ташхис зарур. Аммо тиббий амалиётда баъзан бунинг акси учрайди. Бундай вазиятда қўлланиладиган тиббий муолажалар оғир асоратларни келтириб чиқариши маълум.
Қолаверса, ўзбошимчалик билан, шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қўллаш ҳам, афсуски, учраб туради. Оқибатда бемор тезроқ соғайиш ўрнига, аҳволи янада оғирлашиб, ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга қандай жавобгарлик белгиланган?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, пиёдалар ҳамда йўл ҳаракатининг айрим бошқа иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилади.