Ҳуқуқ
27.05.2025
1 200

Музей — музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этиш учун мулкдор томонидан ташкил этилган доимий фаолият юритувчи нотижорат маданият муассасаси ҳисобланади.
1. Музейлар қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини аниқлаш ҳамда тўплаш;
маданий, маърифий ва таълим фаолиятини амалга ошириш;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини ўрганиш;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини эълон қилиш.
2. Музейларни ташкил этиш учун қуйидаги шартлар мажбурийдир:
музей тематикасига мувофиқ музей ашёлари ва музей коллекцияларининг мавжудлиги;
музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш ҳамда оммага намойиш этиш талабларига жавоб берадиган моддий-техник базанинг, шу жумладан бино (хона ёки хоналар), зарур кўргазма жиҳозлари, муҳофаза воситалари ҳамда ёнғинга қарши воситаларнинг мавжудлиги;
музей фаолиятини таъминлаш учун зарур молиявий маблағларнинг мавжудлиги.
3. Музейларнинг турлари ва тоифалари
Мулк шаклига кўра давлат ва нодавлат музейлари ташкил этилиши мумкин.
4. Ихтисослашувига кўра музейлар:
асосий фаолияти музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музейларга;
асосий фаолияти тарихий-маданий қўриқхона ва у билан боғлиқ табиий ландшафт таркибига кирадиган моддий маданий мерос объектларини, шунингдек музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музей-қўриқхоналарга бўлинади.
5. Музейларни молиялаштириш
Давлат музейларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Нодавлат музейларини молиялаштириш уларнинг мулкдори маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
6. Музейларнинг фаолият турлари
Музейлар қонунчиликда тақиқланмаган. Ушбу Қонунда назарда тутилган музейларни ташкил этиш мақсадларига мос бўлган фаолият турларини ўз таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши мумкин. Бунда музейлар томонидан музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиши таъминланиши керак.
7. Музейларга бериладиган имтиёзлар
Музейлар учун имтиёзлар қонунчиликка мувофиқ берилади.
8. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш
Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекциялари фуқаролар кириб кўриши учун очиқдир.
Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш қуйидаги асосларга кўра чекланиши мумкин:
музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиш ҳолати қониқарсиз бўлганда;
реставрация ишлари амалга оширилаётганда;
музей ашёлари ва музей коллекциялари музей захирахонасида бўлганда.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.