currencies image

12 971,00 UZS

1,08

usd

currencies image

13 308,25 UZS

84,51

eur

currencies image

126,04 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларНаркотик воситалар ва психотроп моддаларни тарғиб этганлик учун қандай жавобгарлик борлигидан хабардормисиз?

Наркотик воситалар ва психотроп моддаларни тарғиб этганлик учун қандай жавобгарлик борлигидан хабардормисиз?

Ҳуқуқ

calendar

14.01.2025

eye

74

Наркотик воситалар ва психотроп моддаларни тарғиб этганлик учун қандай  жавобгарлик борлигидан хабардормисиз?

Ушбу материалда гиёҳванд моддалар билан ноқонуний шуғулланувчилар учун қонун доирасида қандай жазолар борлиги билан танишиш мумкин.

Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларнинг телекоммуникация ва интернет тармоқларидан фойдаланган ҳолда ноқонуний айлантирганлик учун жавобгарлик чоралари мавжуд. Бундан ташқари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56 (2)-моддасида гиёҳвандлик воситаларини тарғиб етиш учун жавобгарлик белгилаб қўйилган. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси назарда тутилган.

Наркотик воситаларнинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланувчилар учун жиноят кодексида ҳам бир қатор жазолар белгилаб қўйилган. Жиноят содир этган шахс бундан аввал маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, жиноят кодексининг 251 (1)-моддаси билан айбдор деб топилиб базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Гиёҳвандликка қарши курашиш, аниқроқ айтганда, унинг келиб чиқиш сабаб ва омилларига қарши кураш олиб бориш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Зеро, гиёҳвандлик ижтимоий касаллик бўлиб, у нафақат инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолатини издан чиқаради, балки унинг оиласига, ён атрофига, жамиятга зарарли таъсир кўрсатади, турли ижтимоий муаммоларга сабаб бўлади.

Намозов Зиёвуддин,
"Адолат" миллий ҳуқуқий маркази ходими

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 164

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
935

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
862

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
848

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.