Ўзбекистон
01.07.2023
1 206

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Cobalt” автомобили сув омборида сузиб юрганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан маълумот берди. Маълум бўлишича, 20 июнь куни соат 13:30 да Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Тўдакўл” сув омборида Бухоро вилоятида туғилган фуқарога тегишли бўлган оқ рангли “Cobalt” автомобили ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида сув омборига оқиб кетган. Аниқланишича, сув омбори қирғоғида турган автомобилни кучли сув тўлқини оқим билан ичкарига олиб кирган. Қайд этилишича, ушбу вазият бўйича ФВВга маълумот келиб тушмаган ва воқеа жойидаги фуқаролар ёрдамида автомобил сувдан чиқариб олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.