currencies image

12 940,44 UZS

22,54

usd

currencies image

13 336,42 UZS

41,38

eur

currencies image

126,85 UZS

3,17

ru



АсосийЯнгиликларНазоратдаги шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилиши таъминланади

Назоратдаги шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилиши таъминланади

Ҳуқуқ

calendar

11.09.2024

eye

97

Назоратдаги шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилиши таъминланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206 ва 248-моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Унда назорат остидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган нормалар ўз аксини топган.  

Пробация “синов” деган маънони англатиб, халқаро амалиётда ҳам мавжуд бўлган бу хизмат озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижросини таъминлаш ва назорат олиб бориш билан шуғулланади. 

Таъкидланганидек, суд томонидан белгиланган чеклов ва мажбуриятларни бажармаган пробация назоратидаги шахслар содир этган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари бўйича тез ва таъсирчан чоралар кўрилишини таъминлаш борасида ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатлар бериш зарурати юзага келмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилишини таъминлаш ҳамда ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Яъни, ички ишлар органлари номидан 185/2- ва 187-моддалари бўйича пробация назоратидаги шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тузиш ваколати пробация хизматининг катта инспекторига бериляпти.  

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида пробация назоратидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва уларга нисбатан қўлланилган таъсир чораларининг натижадорлиги ошишига олиб келади.  

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 967

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


13-декабр 2024, 09:32
1 252

Ҳадя қилинган уйни қайтариб олиш мумкинми?

Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.


21-декабр 2024, 10:30
1 126

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
916

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.