Ўзбекистон
07.07.2025
57
Бугунги кунда муайян мажбурият ва ҳаракатларнинг ижро этиш муддатини ҳукумат томонидан маълум вақтга узайтириш, тўхтатиб қўйиш амалиёти қонунчиликда кўплаб қўлланилмоқда. Бундай амалиётни қонунчиликда мораторий деб атаймиз. Бундай ижтимоий муносабатлардан энг муҳимлари қуйидаги соҳаларда кузатилади.
Дарё ўзанларида норуда материалларини (қум ва шағал) қазиб олиш бўйича
2024 йил 17 январдаги «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-14-сон фармонига асосан 2024 йил 1 майдан бошлаб, Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинди ва мораторий жорий қилинган дарё ўзанларида норуда материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Кавракдан фойдаланиш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган тожик кавраги ўсимлигининг табиий популяцияси, такрор кўпайиши ва қайта тикланишини таъминлаш мақсадида 2023 йилдан бошлаб уч йил муддатга тожик каврагидан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2023 йилдаги ПФ-24-сон фармонига асосан мораторий жорий этилган.
Ер ости сувларидан қудуқ бурғилаш орқали фойдаланиш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2022 йилдаги ПҚ-439-сон қарорига асосан ер ости сувларига қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланиш бўйича 2023 йил 1 январдан бошлаб, ер ости сувлари сатҳи пасайиб кетаётганлиги сабабли, сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудлар яъни, Навоий вилоятининг Нурота туманида, Самарқанд вилоятининг Нуробод, Паяриқ, Ургут, Қўшработ ва Иштихон туманларида, Жиззах вилоятининг Фориш, Зомин, Янгиобод ва Шароф Рашидов туманларида, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи, Кўкдала ва Косон туманларида, Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманларида, Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида, Андижон вилоятининг Избоскан, Хўжаобод, Жалақудуқ, Пахтаобод ва Қўрғонтепа туманларида мораторий жорий этилган.
Тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишни олдини олиш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2023 йилдаги ПФ-27-сон фармонига асосан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида, 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилди.
Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2025 йилдаги ПФ-70-сон фармони билан 2030 йил 1 январга қадар мудофаа ва хавфсизлик билан боғлиқ корхоналардан ташқари, давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинган.
Бундан ташқари, Кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун соддалашган маъмурий тартиб-таомилларни жорий қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2025 йилдаги ПФ-50-сон фармони билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар кичик ва ўрта бизнес субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга мораторий эълон қилинди.
Жўраев Бехрўз,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар
Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби
Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.