currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлиги бўлган аёллар учун аёллар дафтаридаги имтиёзлар қандай?

Ногиронлиги бўлган аёллар учун аёллар дафтаридаги имтиёзлар қандай?

Ҳуқуқ

calendar

04.02.2025

eye

561

Ногиронлиги бўлган аёллар учун аёллар дафтаридаги имтиёзлар қандай?

Аёллар дафтари – ижтимоий аҳволи оғир деб баҳоланувчи 30 ёшдан катта аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга иштиёқи бўлган аёлларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва назорат қиладиган маълумотлар тизими.

Аёллар дафтарига кириш учун қандай талаблар бор?

• Ишсизлик;

• доимий даромадга эга бўлмаслик;

• боқувчисидан айрилганлик ҳолатлари;

• руҳий касалликка чалинганлик;

• 1-2 гуруҳ ногиронлиги мавжудлиги;

• суд қарорига кўра, эҳтиёжманд деб топилганлик ҳолатлари, никоҳи бекор бўлганлик;

• ёлғиз оналик каби меъзонлар.

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги 938-ХII сонли «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунининг 19-моддасига асосан вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатсиз яъни ногиронлик ҳолати бирорта жойда ишлашга имкон бермайдиган хотин-қизлар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Масалан: 20 ёшдаги ногиронлиги бўлган аёл киши отаси, онаси ёки турмуш ўртоғининг вафот этиши натижасида боқувчисидан маҳрум бўлди. Мана шу ҳолатда шахс бир вақтнинг ўзида ногиронлик пенсиясини ва боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.

 

Ёлғиз она деганда ким тушунилади?

Никоҳ ФҲДЁ органларида рўйхатга олинмаган аёллар фарзандларининг отаси боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида ёки суднинг қарори билан ҳам белгиланмаган бўлса, аёллар ёлғиз она деб тан олинади.

Турмуш ўртоғи билан қонуний ажрашган ва боласини мустақил ўзи боқаётган аёллар ёлғиз аёл сифатида “Аёллар дафтари”га киритилади.

Руҳий касалликка чалинган аёллар қай тартибда “Аёллар дафтари” га киритилади?

Руҳий касалликка чалинган аёллар “Аёллар дафтари”га кириш учун ариза ва унга илова қилиб ногиронлик гувоҳномаларини ўз қонуний вакиллари орқали хотин-қизлар ишлари бўйича маҳалла раиси ўринбосарига тақдим этади.

Ногиронлиги бўлган аёллар қай тартибда  “Аёллар дафтари”га киритилади?

Ногиронлиги бўлган аёллар “Аёллар дафтари” рўйхатига киришлик учун маҳалла раисининг хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосари номига ариза билан мурожаат қилади.

Маҳалладаги хотин-қизлар қўмитаси мазкур ариза асосида мурожаат этган аёлнинг оилавий-моддий аҳволи ва ижтимоий ҳолати тўғри келса, аёлни рўйхатга олади.

Қандай ҳолатларда “Аёллар дафтари” га киритиш бўйича ариза рад этилади?

Мурожаатчининг ижтимоий моддий аҳволи ўрганилганда, унинг ойлик даромади энг кам иш ҳақидан оз бўлмаса, яшаш шароитларининг даражаси ўртача ҳолатда бўлса, унинг аризаси рад этилади. Аризасининг рад этилганлиги бўйича хотин-қизлар қўмитаси вакиллари томонидан мурожаатчига тушунтириш берилади.

“Аёллар дафтари”га киритиш бўйича ариза асоссиз рад қилинса, қаерга мурожаат қилиш мумкин?

“Аёллар дафтари” рўйхатига кириш бўйича мурожаатчининг аризаси асоссиз тарзда рад этилса, мурожаатчи хотин-қизлар ишлари бўйича маҳалла раиси ўринбосари устидан фуқаролик ёки маъмурий судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Бекжон Исмоилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
1 123

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
991

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби. 5 муҳим қоида

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


25-сентябр 2025, 07:41
671

Ходимни дам олиш кунида ишлатиш – қонунийми? Жавобни Меҳнат кодекси беради

Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш учун унинг розилиги талаб этилади.


30-сентябр 2025, 10:14
653

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.