currencies image

12 967,00 UZS

11,74

usd

currencies image

13 352,12 UZS

25,04

eur

currencies image

126,49 UZS

0,05

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлиги бўлган шахсларга уй-жой коммунал тўловлари учун пуллик компенсация тўловларини белгилаш тартиби қандай?

Ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой коммунал тўловлари учун пуллик компенсация тўловларини белгилаш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

20.01.2025

eye

95

Ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой коммунал тўловлари учун пуллик компенсация тўловларини белгилаш тартиби қандай?

Мазкур компенсация тўловлари кимларга берилади?

• 1941 — 1945-йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва қатнашчилар;

• ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

• кўриш бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

• Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахсларга.

Агар ногиронлиги бўлган шахс меҳнат фаолиятини олиб бормаса ёки ногиронлик пенсиясини олмаса ҳам ушбу компенсация тўлови бериладими?

2022 йил 1 мартдан бошлаб компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, кўриш бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун компенсация тўловининг миқдори қанчани ташкил этади?

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, кўриш бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун компенсация тўловларининг миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизини ташкил этади.

2024 йил октябр ойи ҳолатига кўра пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 428000 сўмни ташкил этади. Бунда компенсация тўловларининг миқдори қуйидагича белгиланади: 428000 – 45 % = 192600 сўм. Демак, компенсация тўловининг миқдори 192600 сўмни ташкил этади.

1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари учун компенсация тўловларининг миқдори қанақа?

• 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида ойлик компенсатсияц пул тўловлари олувчилари ҳисобланади. (428000 – 50 % = 214000)

• Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 25 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари 1941 — 1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчилари ҳисобланади. (428000 – 25 % = 107000)

• Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи (428000 сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланган.

Мазкур компенсация тўловларини олмоқчи бўлган шахслар қаерга қай тартибда мурожаат этишлари лозим?

Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар компенсация олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни (Тиббий ижтимоий экспертиза комиссияси хулосаси ёки пенсия гувоҳномаси ва ҳоказо) илова қилган ҳолда компенсация тайинлаш тўғрисида ариза билан Пенсия жамғармасига мурожаат қилишлари лозим.

Кўриш бўйича I гуруҳ ногирони ҳисобланган шахс компенсация олиш учун қандай ҳужжатларни тақдим этиши лозим?

Агар аризачи кўриш бўйича I гуруҳ ногирони ҳисобланса, аризага илова қилиб компенсация олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат талаб этилмайди. Мазкур шахсларнинг компенсация олиш ҳуқуқи “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган электрон кўринишдаги маълумотлар асосида аниқланади.

Агар ногиронлиги бўлган шахслар ваколатли органга ариза билан мурожаат қилса қачондан бошлаб компенсация тўловлари амалга оширилади?

Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга компенсация олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни илова қилган ҳолда компенсация тайинлаш тўғрисида ариза топширилгач кейинги ойнинг биринчи кунидан тайинланади.

Масалан: бугун 01.20.2025-санаси. Сиз компенсация тайинлаш тўғрисида ариза билан Пенсия жамғармасига мурожаат қилдингиз. Агар Сиз компенсация тўловларини олиш ҳуқуқига эга шахслар тоифасига кирсангиз, 01.02.2025 санасидан бошлаб сизга компенсация тўловлари тўлаб борилади.

Ушбу компенсация тўловларидан солиқлар ундириладими?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 369-моддаси биринчи қисм 6-бандига мувофиқ, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари жами даромадлар сирасига кирмаслиги белгиланган. Жами даромадларга кирмайдиган даромадлардан даромад солиғи ундирилмайди.

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари қаерда тўлаб берилади?

Компенсациялар ҳар ойда корхона штатида турган ҳар бир ходимга иш жойида, пенсионерларга ва нафақа оладиган ногиронлиги бўлган болалар ҳамда меҳнатга қобилиятсиз кекса фуқароларга — пенсия (нафақа) олиш жойида тўланади.

Шахс бир неча асосга кўра компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган тақдирда қайси миқдорда компенсация олади?

Бир неча асосга кўра компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга уларнинг танлаши бўйича энг кўп миқдордаги битта компенсация тўланади.

Масалан: сиз бир вақтнинг ўзида кўриш бўйича I гуруҳ ногирони ва уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиси ҳисобланасиз ва кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахс пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида, уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиси эса 25 фоиз миқдорда компенсация олади, сизда эса икки асос ҳам мавжуд, бунда сизнинг танловингизга кўра 45 фоизлик компенсация (кўзи ожизлиги сабабли) тўлови амалга оширилади.

Қандай ҳолларда тўловларни амалга ошириш тўхтатилади?

• Фуқаро вафот этганда компенсация олишга бўлган ҳуқуқлари йўқолганда;

• Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда.

Улашиш:

Бошқалар

23-декабр 2024, 05:47
889

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.


23-декабр 2024, 12:25
839

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида

Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.


2-январ 2025, 05:19
825

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


26-декабр 2024, 11:35
800

Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.