currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларНоқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ҳуқуқ

calendar

27.11.2026

eye

49

Ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Бугунги кунда рақамли технологияларнинг ривожланиши натижасида крипто-активлар ва майнинг фаолиятига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Бироқ ушбу фаолият билан шуғулланишда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этиш лозим. Акс ҳолда, жиноий жавобгарлик келиб чиқиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278⁹-моддасига мувофиқ, аноним крипто-активлар майнинги билан шуғулланиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда майнинг фаолиятини амалга ошириш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазолардан бири қўлланилади:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача жарима;

2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

1 йилгача озодликни чеклаш;

1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Яширин майнинг учун қандай жазо белгиланган?

Яширин майнингни амалга оширган шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мазкур жиноий ҳаракатлар такроран, хавфли рецидивист томонидан, жуда кўп миқдорда ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Шунингдек, ушбу ҳаракатлар хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, айбдор шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

 

Қандай ҳолларда шахс жавобгарликка тортилмайди?

Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган жиноят ҳақида ўз ихтиёри билан арз қилган ва уни очишга фаол ёрдам берган шахс жавобгарликка тортилмайди.

Хулоса

Майнинг фаолияти билан шуғулланишда қонунчиликда белгиланган тартиб ва талабларга қатъий риоя этиш зарур. Ноқонуний майнинг нафақат иқтисодий ва энергетик тизимларга салбий таъсир кўрсатиши, балки шахснинг жиноий жавобгарликка тортилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Шу боис майнинг фаолиятини бошлашдан аввал уни амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва белгиланган талаблар билан батафсил танишиб чиқиш лозим. Зеро, ноқонуний даромад олишга интилиш оғир ҳуқуқий оқибатларга, ҳатто озодликдан маҳрум этилишга олиб келиши мумкин.

Зиёвуддин Намозов,
журналист

Улашиш: