currencies image

12 928,27 UZS

18,47

usd

currencies image

13 462,21 UZS

46,35

eur

currencies image

129,66 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларНотариуслар коррупцияга қарши!

Нотариуслар коррупцияга қарши!

Ҳуқуқ

calendar

06.12.2024

eye

248

Нотариуслар коррупцияга қарши!

Маросимда сўзга чиққан агентлик директори Акмал Бурҳонов, Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуровлар нотариуслар томонидан видеороликлар орқали коррупцияга қарши курашиш тарғиботини юксак баҳоладилар.

Танловда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зебо Камолова фахрли 1 — ўринни эгаллади. Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камолиддин Жалолиддинов 2- ўрин соҳибига айланди. 3- ўринга Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Саодатхон Қўзиева тайёрлаган видеоролик муносиб деб топилди.

Мазкур шиор остида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда “Нотариус маслаҳати” газетаси ҳамкорлигида видеороликлар танлови эълон қилинган эди.


Танловни ўтказишдан мақсад – соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга соя солувчи ҳар қандай коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, коррупцион ҳаракатларга қарши курашишни тарғиб қилиш, нафақат тизимда, балки мамлакатимиз аҳолисига коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақида ҳуқуқий тушунчалар бериш, қонунийликни тарғиб қилишдан, фуқароларга уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлигини, жавобгарликнинг муқаррарлигини тушунтиришдан иборат.

Видеороликлар танловига нотариуслардан 22 та видеоролик келиб тушди. Уларнинг барчаси ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиб, тарғиб қилинди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Нотариал палатаси тизимида ташкил этилганидан биринчи йилдан бошлаб очиқлик ва шаффофлик ва тизимлиликка, давлат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликка катта эътибор қаратилмоқда.

Шу кунгача 41 та ички ва ташқи меморандумлар имзоланган, шундан мамлакат ичида 19 та давлат ташкилотлари ҳамда ННТлар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандумлари тузилган.

Шунингдек, тизимда ҳар йили 3 маротабагача Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда семинарлар ўтказиб келинмоқда.

Ғолибларга қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди. Шунингдек, 19 нафар видеоролик муаллифларига ҳам иштирокчи сертификати ҳамда совғалар топширилди.

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 621

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 108

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 068

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.


8-декабр 2024, 09:29
957

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.