Ҳуқуқ
25.04.2025
969

Амбулатория шароитида парваришга муҳтож бўлган ўн тўрт ёшдан катта беморни парваришлаш учун етти календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
Ушбу ҳолатда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор билан бирга яшаш ёки яшамаслиги ҳамда меҳнат таътилида эканлигидан қатъи назар, беморнинг оила аъзолари ёки қариндошларидан бирига берилади.
Амбулатория шароитида парваришга муҳтож бўлган ўн тўрт ёшга етмаган бемор болани парваришлаш учун унинг онасига ўн тўрт календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
Она бўлмаган ёки бетоб бўлганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор билан бирга яшаш ёки яшамаслигидан қатъи назар, бошқа оила аъзоларига берилади.
Амбулатория шароитида ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг парваришга муҳтожлик даври ўн тўрт календарь кунидан ошганда бола соғайган ёки сурункали касалликнинг ремиссия даврига ўтганга қадар бемор болани парваришлаганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси (138\х шакл) берилади.
Ушбу ҳолатда боланинг олдинги касаллигига боғлиқ бўлмаган янги касаллик юзага келса ёки оиланинг бошқа фарзанди касал бўлиб қолса, умумий асосларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилади.
Оилада бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ ўн тўрт ёшга тўлмаган бола касалликка чалинса, уларни амбулатория шароитида парвариш қилиш бўйича битта меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки бемор болани парваришлаганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси (138\х шакл) берилади.
Оилада икки ва ундан ортиқ ўн тўрт ёшга тўлмаган бола навбатма-навбат касалликка чалинса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки бемор болани парваришлаганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси (138\х шакл) уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида берилади.
Агар биринчи боланинг касаллиги даврида бошқа бола касалликка чалинса, кейинги болани парвариш қилиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси биринчи бола учун берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёпилганидан кейин, ушбу варақа бўйича мос тушган кунлар чиқариб ташланган ҳолда берилади.
Она ёки унинг ўрнини босувчи шахс касал бўлганда ёки бошқа фарзанди билан стационарда бўлганда уч ёшга тўлмаган соғлом болани ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани парваришлаш учун қариндошларига ҳудудий поликлиникаси врачлик маслаҳат комиссияси томонидан она бўлмаган муддат учун бир йўла ўн тўрт кунгача меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
Стационар шароитда уч ёшга тўлмаган болани парваришлаш учун қаровни таъминлайдиган шахсга даволашнинг барча даврига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
Стационарда даволаниш вақтида боланинг касаллиги оғир кечган ҳолларда даволовчи шифокор ҳамда бўлим мудирининг бемор бола қўшимча парваришга муҳтожлиги тўғрисидаги хулосасига асосан, ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига қаровни таъминлаш учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
ОИВ инфексиясини юқтирган боланинг ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига бола шифохонада ётган барча давр учун бир йўла меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
Оиланинг бетоб аъзосини парваришлаш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ходим меҳнат таътилида бўлган даврда ҳам умумий асосда берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.