currencies image

12 920,48 UZS

7,79

usd

currencies image

13 436,01 UZS

26,20

eur

currencies image

130,17 UZS

0,51

ru



АсосийЯнгиликларОилавий поликлиникага бириктирилган махсус автотранспорт воситасидан қандай мақсадларда фойдаланилади?

Оилавий поликлиникага бириктирилган махсус автотранспорт воситасидан қандай мақсадларда фойдаланилади?

Ҳуқуқ

calendar

28.12.2024

eye

54

Оилавий поликлиникага бириктирилган махсус автотранспорт воситасидан қандай мақсадларда фойдаланилади?

Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлиши учун махсус хизматларнинг транспорт воситаларида кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шарт. Улар ўзларига йўл берилаётганлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина имтиёздан фойдаланишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128 прим 5 — моддаси биринчи қисмига кўра, махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан халақит бериш — БҲМнинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Қонунчиликка кўра, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш учун оилавий поликлиникага бириктирилган махсус автотранспорт воситасидан иш вақтида қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

— махсус автотранспорт воситаси оилавий поликлиника тиббиёт ходимини кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда беморнинг хонадонига олиб бориш;

- ижтимоий муҳофазага муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз кексаларга, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйига бориб ёрдам кўрсатиш, мутахассислар консилиумини ўтказиш, лаборатория тадқиқотлари учун материалларни бемор хонадонига олиб бориш ва инструментал текширувлар ўтказиш;

- болаларга, ҳомиладор аёлларга фаол патронаж хизмати кўрсатиш, уйида стационар ташкил этиш;

- беморларни, шу жумладан, ҳомиладор аёлларни тегишли тиббиёт ташкилотларига олиб бориш.

 

Улашиш:

Бошқалар

14-декабр 2024, 07:32
2 666

Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.


4-декабр 2024, 10:53
2 123

Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.


2-декабр 2024, 12:51
1 103

Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.


8-декабр 2024, 09:29
978

Дунёдаги энг кичик ва энг катта Конституция қаерда?

Турли мамлакатлар Конституцияларининг қабул қилиниш жараёни билан боғлиқ бир нечта қизиқарли далиллар бор. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳозиргача конституцияси йўқ, аммо уларнинг орасида демократияни бошқарадиган вакиллари бор.