Содда талқин
30.04.2026
945

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 253-моддасига кўра, ходимларга иш ҳақини тўлаш муддатлари аниқ тартибда белгиланиши шарт. Бу муддатлар, аввало, жамоа шартномаси ёки корхонанинг ички ҳужжатларида кўрсатилади. Агар бундай ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, иш ҳақини тўлаш тартиби меҳнат шартномасида белгиланади.
Қонунга мувофиқ, иш ҳақи ҳар ярим ойда камида бир марта тўланиши керак. Амалда эса иш ҳақи ой давомида икки қисмга бўлиб берилади: аввал бўнак (аванс), кейин эса қолган қисми. Бу икки тўлов орасидаги танаффус 16 кундан ошмаслиги лозим.
Шу билан бирга, айрим тоифадаги ходимлар учун иш ҳақини ойига бир марта тўлаш тартиби жорий қилиниши мумкин. Бундай ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан алоҳида белгилаб қўйилади.
Агар иш ҳақи тўланиши керак бўлган сана дам олиш кунига ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, тўлов олдинги иш кунида амалга оширилиши шарт. Бу ходимларнинг ўз вақтида даромад олишини таъминлашга қаратилган.
Муҳим жиҳатлардан яна бири — иш ҳақи бошқа тўловларга боғлиқ қилиб қўйилмаслиги. Яъни, иш берувчи бошқа молиявий мажбуриятларини бажаришни баҳона қилиб, ходимга тегишли иш ҳақини кечиктириши ёки камайтириши мумкин эмас.
Бундан ташқари, ходим ўз иш ҳақи қандай ҳисоблангани ҳақида маълумот олиш ҳуқуқига эга. Унинг сўровига кўра, иш берувчи иш ҳақини ҳисоблаш, ушлаб қолишлар ва бошқа молиявий операциялар бўйича тўлиқ ахборот бериши шарт.
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади. Бу жавобгарлик миқдори Меҳнат кодексининг 333-моддасида аниқ белгилаб қўйилган.
Иш ҳақини ўз вақтида ва белгиланган тартибда тўлаш — бу иш берувчининг асосий мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Қонун ходимларнинг молиявий манфаатларини ҳимоя қилади ва иш ҳақининг кечикишига йўл қўймасликни қатъий талаб қилади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.