currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларОлди-сотди шартномасида товарнинг сифати учун ким жавобгар?

Олди-сотди шартномасида товарнинг сифати учун ким жавобгар?

Ҳуқуқ

calendar

12.03.2026

eye

38

Олди-сотди шартномасида товарнинг сифати учун ким жавобгар?

Олди-сотди муносабатлари фуқаролик ҳуқуқида энг кенг тарқалган ва амалиётда энг кўп қўлланиладиган шартномавий муносабатлардан бири ҳисобланади.

Ушбу муносабатлар орқали товарлар айирбошланади, мулкий манфаатлар таъминланади ҳамда бозор иқтисодиётининг барқарор фаолияти кафолатланади.

Шу билан бирга, олди-сотди шартномаларини амалга ошириш жараёнида товарнинг сифати билан боғлиқ масалалар алоҳида аҳамият касб этади. Чунки товар сифати шартноманинг мазмунига, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига ҳамда истеъмолчилар манфаатларининг ҳимоя қилинишига бевосита таъсир кўрсатади.

Амалиётда кўп ҳолларда товар сифати талабларга жавоб бермаслиги, унинг яширин нуқсонлари аниқланиши ёки товар шартномада кўрсатилган хусусиятларга мос келмаслиги билан боғлиқ низолар юзага келади. Бундай ҳолатларда товар сифати учун ким жавобгар ҳисобланиши, яъни сотувчи, ишлаб чиқарувчи ёки бошқа иштирокчиларнинг ҳуқуқий жавобгарлиги масаласи муҳим аҳамият касб этади.

Қонунчиликка мувофиқ, сотувчи сотиб олувчига сифати олди-сотди шартномасига мос келадиган товарни топшириши шарт.

Олди-сотди шартномасида товарнинг сифати тўғрисидаги шартлар кўрсатилмаганда, сотувчи сотиб олувчига белгиланган мақсадлар учун яроқли бўлган товарни топшириши шарт.

Агар сотиб олувчи шартнома тузиш пайтида сотувчига товарни қандай аниқ мақсадлар учун сотиб олаётганини хабар қилган бўлса, сотувчи сотиб олувчига ушбу мақсадларда фойдаланиш учун яроқли бўлган товарни топшириши шарт.

Товар намунаси бўйича ва (ёки) таърифи бўйича сотилганда сотувчи сотиб олувчига намуна ва (ёки) таърифга мос келадиган товарни топшириши шарт.

Агар қонунда белгиланган тартибга мувофиқ, сотилаётган товар сифатига нисбатан мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган сотувчи сотиб олувчига ушбу мажбурий талабларга жавоб берадиган товарни топшириши шарт.

Сотувчи билан сотиб олувчи ўртасидаги келишувга мувофиқ қонунда назарда тутилган тартибда товарнинг сифатига қўйилган мажбурий талабларга қараганда юқорироқ талабларга жавоб берадиган товар топширилиши мумкин.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 723

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


11-феврал 2026, 04:20
1 101

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.


13-феврал 2026, 07:46
703

Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?

Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.


11-феврал 2026, 06:51
609

Тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги неча соат бўлиши керак?

Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт ҳисобланади.