#NoComment
22.04.2025
2 119

Опцион — сотувчи ёки харидорга қимматли қоғозлар ёки товарларни муайян муддат давомида белгиланган нархларда сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқини берадиган шартнома ҳисобланади. Шартноманинг бу тури мазмунан фючерс шартномалари қаторига киритилади. Аммо ҳозирда шартноманинг бу тури Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик кодексида алоҳида шартнома тури сифатида қайд этилмаган. Фуқаролик кодексининг 354-моддасида “келишув шартномаси” ҳақида гап боради, яъни келажакда шартнома тузиш мажбурияти. Опцион шартномаси ҳам шунга ўхшаш — бу потенциал асосий шартномага киришдан олдинги ҳуқуқий келишув деб ҳам ҳисоблаш мумкин. “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида опцион тушунчасига қуйидагича таъриф берилади:
опцион — эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у ўз эмитентининг муайян миқдордаги қимматли қоғозларини унда назарда тутилган муддатда, қатъий белгиланган нарх бўйича сотиб олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳаракатдир.
Опцион шартномасининг бир нечта ўзига хос хусисиятлар мавжуд бўлиб, унинг аҳамиятини оширади. Булар қуйигалардан иборат:
1) ҳуқуқ, лекин мажбурият эмас. Опцион эгаси истаса битимни амалга оширади, истамаса рад этиши мумкин;
2) нархнинг аввалдан белгиланиши. Шартнома тузилган пайтда келажакдаги нарх аниқ белгиланади (бу “опцион нархи” дейилади).
3) муддатнинг мавжудлиги. Опцион шартномаси маълум бир муддатгача амал қилади. Шу муддат ичида унинг эгаси ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Агарда фойдаланмаса шартнома ўз-ўзидан бекор бўлади.
4) олдиндан тўловнинг мавжудлиги. Кўпинча опцион ҳуқуқи учун олдиндан пул тўланади ва бу “опсионц ҳақи” деб аталади. Бу тўловнинг мавжудлиги бир томондан ушбу шартномага бўлган ишончни мустаҳкамласа, иккинчи томондан опцион эгасининг (сотувчи) ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Агарда опцион олувчи келажатда бу ҳуқуқдан фойдаланмаса, у томонидан қилинган тўлов қайтарилмайди.
Опцион шартномаси нима учун керак? Бу шартнома келажак имкониятларни қўлдан бой бермасликка восита сифатида қаралади. Одатда тадбиркорлар томонидан кўп қўлланилади. Агар кимдир бирор мулкни сотмоқчи бўлса, лекин сиз ҳозир уни сотиб олишга тайёр бўлмасангиз, опцион сизга шу мол-мулкни кейинроқ сотиб олиш ҳуқуқини кафолатлайди. Масалан, янги туризм марказлари бўлиши кутилаётган ҳудудлар тадбиркорлар томонидан аввалдан сотиб олиниши мумкин. Агар ушбу ҳудуд туризм марказига айланса ўз-ўзидан ернинг нархи ошади.
Қисқача айтганда, опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди. Шунингдек, бу турдаги шартнома, бирор нарсани сотиб олиш ёки сотиш ниятида бўлган шахслар учун ўзаро келишувни энг яхши тарзда таъминлашга ёрдам беради.
Улуғбек Уролов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Хусусий клиникада ҳам бепул тиббий хизмат олиш мумкинми?
Низомга асосан, хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.