Ҳуқуқ
22.01.2025
39
Божхона тўловлари суммаларини қайтариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 49-бобида баён қилинган. Божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган суммадан ошадиган миқдорда божхона тўловлари сифатида тўланган ёки ундирилган пул маблағларининг суммалари ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари суммалари ҳисобланади.
Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммалари шундай тўловлар тўланган ёхуд ундирилган пайтдан эътиборан уч йил ичида қайтарилиши ёки дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилиши лозим.
Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
— тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари суммаларини қайтариш тўғрисида ариза берилганда;
— божхона тўловлари суммаларининг ортиқча тўланганлиги ёки ундирилганлиги факти аниқланганда.
Божхона кодексининг 354-моддасида ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш шартлари белгиланган.
Ортиқча тўланган ёки ундирилган, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилган божхона тўловларининг суммалари қуйидаги ҳолларда дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади ёки божхона органлари томонидан тўловчига қайтариб берилади:
— товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритилиши муносабати билан божхона тўловлари суммалари қайта ҳисобланганда;
— агар божхона режими шартларида илгари тўланган божхона тўловлари суммаларини қайтариш назарда тутилган бўлса;
— агар товарнинг божхона тўловларини тўлаш уларни ҳисоблаб чиқаришнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда амалга оширилган бўлса;
— божхона тўловларининг ставкалари ўзгарган бўлса;
— божхона ҳудудига олиб кирилган товарга нисбатан божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз тикланган бўлса;
— агар божхона тўловлари тўланган товарлар божхона назорати остида йўқ қилиниши лозим бўлса;
— эгаси божхона органи бўлган божхона омбори тугатилиши муносабати билан товарлар берилаётганда сақлаш учун тўланган божхона йиғимлари суммаларининг бир қисми қайтарилганда;
— божхона тўловларини ҳисоблашда ортиқча тўловга олиб келган техник хатоликлар аниқланганда.
Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам қайтариб берилиши мумкин.
Божхона кодексининг 356-моддасига мувофиқ, божхона органи ариза келиб тушьган ва зарур ҳужжатлар тақдим этилган куннинг эртасидан э’тиборан ўн иш куни ичида тўловчининг ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш тўғрисидаги аризасига кўра қарор қабул қилади.
Алишер Аманбаев,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида
Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.
Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.
Мактабда телефондан фойдаланиш мумкинми?
Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.