currencies image

12 676,73 UZS

70,00

usd

currencies image

14 874,87 UZS

25,40

eur

currencies image

161,03 UZS

1,17

ru



АсосийЯнгиликларЖисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғини тўлашнинг ўзига хос жиҳатлари

Жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғини тўлашнинг ўзига хос жиҳатлари

Ҳуқуқ

calendar

08.07.2025

eye

40

Жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғини тўлашнинг ўзига хос жиҳатлари

Қонунчиликка асосан, жисмоний шахслардан қай ҳолларда даромад солиғи ундирилади?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 17-моддасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қонунчиликда белгиланган солиқлардан бири ҳисобланади. Ушбу Кодекс 364-моддасига кўра, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчилари деб:

1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар;

2) Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромад олувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахслар эътироф этилади.

Шунингдек, солиқ тўловчининг жами даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад сольиғининг солиқ солиш объекти деб ҳисобланади.

Бундан ташқари, солиқ базаси қуйидагилар асосида ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар учун — ушбу бўлимда назарда тутилган солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолдаги жами даромадлари;

2) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган жисмоний шахслар учун — ушбу бўлимда назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланмаган ҳолдаги жами даромадлари.

Шу билан бирга, солиқ базасини аниқлашда солиқ тўловчининг ҳам пул шаклида, ҳам натура шаклида олган даромадлари ёки даромадларни тасарруф этиш учун юзага келган ҳуқуқлари, шунингдек моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобга олинади. Бунда солиқ тўловчининг алоҳида турдаги даромадлари ушбу бўлимда белгиланган шартларда ва тартибда жами даромад таркибида ҳисобга олиниши ёки ҳисобга олинмаслиги мумкин.

Жами даромад солиқ тўловчи томонидан ҳисобот (солиқ) даври давомида олинган қуйидаги даромадлардан ташкил топади:

1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун — Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлардан;

2) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари учун — Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлардан.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддаси билан жами даромадга киритилмайдиган даромадлар турлари белгилаб қўйилган.

Шунингдек, қонунчиликка мувофиқ жами даромаднинг таркибига қуйидагилар киритилади:

1) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар;

2) мулкий даромадлар;

3) моддий наф тарзидаги даромадлар;

4) бошқа даромадлар.

Юқоридаги даромадлар олиниши натижасида жисмоний шахслар белгиланган тартибда даромад солиғи тўлаши зарур.

Муштарийларимиздан бири “Ўтган йили турмуш ўртоғимнинг вафотидан сўнг уйимизни мени номимга расмийлаштирган эдик. Бу йил ўша уйни қизимнинг номига олди-сотди шартномаси асосида ўтказиб бергандим. Энди мен даромад солиғи тўлайманми?” деб сўради. Айтинг-чи, ушбу вазият мурожаатчи даромад солиғи тўлайдими? Ахир бегона эмас, ўзининг қизига ўтказиб берган-ку?

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-моддасига ко’ра солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад мулкий даромад сифатида эътироф этилади. Бундан ташқари, ушбу Кодекснинг 378-моддасида, солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган. Бироқ, мазкур модда 1-қисм 7-бандида нотурар жойларни хамда 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинадиган даромадлари бундан мустасно қилиб кўрсатилган.

Яъни, айтайлик Сиз турар жой сотиб олдингиз ёки мерэос тарзида қабул қилдингиз ва 36 календарь ой, яъни 3 йил ўтмасдан ўша турар жойингизни сотсангиз Сиз даромад солиғи тўлашингизга тўғри келади. Агар уч йил ўтиб кейин сотадиган бўлсангиз бундай солиқ тўламайсиз.

 

Ушбу вазиятда мурожаатчи қанча солиқ тўлайди?

 

Солиқ кодексининг 381-моддасига ко’ра Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига 12 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ сольинади. Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга 5 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.

Ушбу Кодекснинг 375-моддаси 1-қисм 4-бандига кўра мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади.

Бу вазиятда фуқарога даромад солиғини ҳисоблашнинг схемаси қуйидагича:

Солиққа тортиладиган даромад = сотиб олинган нарх - сотув нархи (кадастр қиймати) − расмий ҳужжатлаштириш харажатлари.

Масалан, турар жой 2024 йилда мерэос ҳуқуқи асосида олинган. Кадастр қиймати: 100 миллион сўм. Фуқаро қизига олди-сотди бўйича 150 миллион сўмга сотган. Шартномани расмийлаштириш: 2 миллион сўм.

Бунда, солиққа тортиладиган даромад = 150 млн - 100 млн - 2 млн = 48 млн сўмни​​;

Тўланадиган солиқ = 48 × 12 % = 5, 760, 000 сўмни ташкил қилади.

 

Тўламасликка ҳақи борми? Агар тўламаса, унга нисбатан қандай чора кўрилади?

 

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ фуқаролар солиқ ва йиғимларни тўлашга мажбурдирлар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 175-моддасига кўра фуқароларга ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўламаслик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Қай ҳолларда хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинади?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-моддасига асосан солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар солиқ солиш объекти ҳисобланади. Шу билан бирга ушбу Кодекснинг 378-моддаси 1-қисм 7-бандига кўра солиқ тўловчиларнинг хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлари солиқ солинмайдиган даромад турларидан бири ҳисобланади, бундан қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно этиб белгиланган:

— қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

— нотурар жойларни;

— ўттиз олти календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.

 

Жасур Абдуғаффоров,
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Педагоглар маркази ўқитувчиси

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 685

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 227

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
533

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
477

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Мавзуга доир янгиликлар: