currencies image

12 962,01 UZS

8,99

usd

currencies image

13 365,13 UZS

56,88

eur

currencies image

126,02 UZS

0,02

ru



АсосийЯнгиликларОв қилиш қоидалари: муҳим 6 саволга жавоб

Ов қилиш қоидалари: муҳим 6 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

15.01.2025

eye

82

Ов қилиш қоидалари: муҳим 6 саволга жавоб

Ўзбекистон ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Тўловлар ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган ҳар бир ёввойи ҳайвон учун киритилади.

1. Ов қилиш нималарни қамраб олади?

Табиий эркинлик ҳолатида яшаётган ёввойи ҳайвонларни (уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини) тутиш мақсадида уларни излаш, уларнинг изига тушиш ва уларни таъқиб қилиш, тутишга уриниш ёки тутиш (отиш, тутиб олиш) ов қилишдир.

Қуйидагилар ов қилишга тенглаштирилади:

— ғилофи ечиб қўйилган ҳолатдаги ов қуроли ва ов қилиш қуролларининг бошқа турлари ёки ов маҳсулоти билан ов қилиш жойлари ҳудудида бўлиш;

— шахсларнинг ғилофи ечиб қўйилган ҳолатдаги ов қуроли билан, ов маҳсулотининг қўлга киритилганлиги қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз умумий фойдаланишдаги йўлларда бўлиши.

2. Овчи ким?

Ҳақиқий овчилик гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс, шу жумладан Ўзбекистонда вақтинча турган ва ов қилиш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган чет эллик фуқаро овчидир.

Овчилик хўжалигининг қўриқлаш ходими ўз лавозим мажбуриятларини бажараётганда овчи ҳисобланмайди.

3. Қандай ҳудудалр ов қилиш жойлари бўлиши мумкин?

Ов қилиш жойлари ов қилиш учун фойдаланиладиган ёки фойдаланилиши мумкин бўлган, ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, бўлиш ва урчиш жойлари, уларнинг кўчиб ўтиш йўллари бўлган ерлар, сув объектлари ва ўрмонлардан иборат бўлади.

Ов қилиш жойлари ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:

— қишлоқ хўжалиги, мелиоратив, ўрмон хўжалиги ишларини ва бошқа ишларни ёввойи ҳайвонларнинг нобуд бўлишига олиб келадиган усулларда амалга ошириш;

— ўзбошимчалик билан ёввойи қушларнинг тухумларини йиғиш, уяларини вайрон қилиш, ёввойи ҳайвонларнинг уйчаларини, инларини ва бошқа уяларини бузиш, бундан ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш билан боғлиқ ҳоллар мустасно;

— қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ҳамда бошқа тоифадаги ерларда қуриган дов-дарахтларни ва уларнинг қолдиқларини илдизи билан ёқиш;

— ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити, бўлиш ва урчиш жойларида, шунингдек уларнинг кўчиб ўтиш йўллари бўлган жойларда дов-дарахтларни йўқ қилиб юбориш, қиёқ, қамиш ва ёввойи ҳолда ўсувчи бошқа ўсимликларнинг чакалакзорларини ёқиш.

4. Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун қанча ҳақ тўланади?

Ўзбекистон ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.Тўловлар ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада кўрсатилган ҳар бир ёввойи ҳайвон учун киритилади. Тўловлар мазкур рухсатномалар берилаётганда киритилади.

Ёввойи ҳайвонларнинг тутиш нормалари белгиланмаган турлари, овда бўлиш кунларининг сонидан қатъи назар, тўловга мувофиқ миқдорда тутилади.

Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар миқдорлари билан бу ерда танишиш мумкин.

5. Овчи қандай ҳуқуқларга эга?

Овчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

— ёввойи ҳайвонларнинг рухсат этилган турларини ов қилишни белгиланган жойларда ва белгиланган муддатларда амалга ошириш;

 қўлга киритилган ов маҳсулотини ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш;

— ов қилиш, атроф-муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахсларидан ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

6. Овчининг мажбуриятлари нималардан иборат?

Овчи қуйидагиларга мажбур:

— ов қилишни амалга оширишда ҳужжатларини ёнида олиб юриши;

— овчилик хўжалиги ва рухсат этилган ҳудуд чегараларини аниқ билиш;

— ҳудуддан ташқарида ов қилишни амалга оширмаслик;

— ёввойи ҳайвонларни тутиш нормаларига ва ов қилиш муддатларига риоя этиши, овни рухсатномада кўрсатилган жойларда амалга ошириши;

— овни бошлаш олдидан овчилик йўлланмасида ов қилиш бошланган сана тўғрисидаги устунни тўлдириши;

— ов қилиш тугагач, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир рухсатномада тутилган ёввойи ҳайвонлар ҳақида белгилар қўйиши;

— ов қилиш тугагач, овчилик йўлланмасини ов натижалари тўғрисида белги қўйилган ҳолда, ўн кундан кечиктирмай қайтариши;

— ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш;

— маиший чиқиндиларни тўхташ жойидан йиғиштириб олиши ва маиший чиқиндиларни тўплаш жойларига олиб чиқиш;

— ов қилиш, атроф-муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар мансабдор шахсларининг талабига биноан тушунтиришлар бериш ва ҳ.з.;

— ҳалқалари, микрочиплари, ёрлиқчалари, тамғалари бўлган ёввойи ҳайвонлар тутилганда ҳудудида ов қилиш амалга оширилган овчилик хўжалигига ёки экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳудудий органига улар тўғрисида ахборот тақдим этиш;

— лавҳалар, эълонлар, охурлар, ёйиб қўйилган қўшимча озуқалар, сунъий уяларга ва бошқа биотехник қурилмаларга шикаст етказмаслик;

— ов қилишнинг хавфсизлик қоидаларини билиши ва уларга риоя этиши шарт.

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 177

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
941

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
874

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
854

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.