#NoComment
06.07.2024
1 319

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида июнь ойи барча кузатув йиллари учун энг иссиқ июнь ойлари бешлигига кирди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Қайд этилишича, Тошкентда ўтган июнь ойи 2021 ва 2023 йилларнинг июнларидан сўнг учинчи ўринни эгаллади, улар меъёрдан 2,8−3,2 даражага иссиқроқ бўлган.
Ой давомида ҳарорат фони деярли текис бўлиши қайд этилган. Республиканинг катта қисмида июнь ойида максимал ҳарорат асосан 32-37, жанубда ва чўл ҳудудларда 34-41 даража атрофида бўлган.
Энг иссиқ об-ҳаво 27−28 июнь кунлари кузатилган. Ушбу кунларда ҳарорат 39-41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражагача кўтарилган. Бу июнь ойи учун энг юқори ҳарорат қийматлари эмас.
Июнь ойидаги максимал ҳаво ҳарорати рекордлари 42-44 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-47 даражани ташкил этади.
Тошкентда 154 йиллик метеорологик кузатувлар учун 1914 йил июнь ойининг мутлақ максимал ҳарорати 43 даража бўлган.
Кўпинча ёз фаслида кузатилгани каби, 2024 йил июнь ойида ёғингарчилик жуда нотекис бўлди.
Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ўтган июнь ойи экстремал қуруқ ой деб тавсифланиши мумкин. Ой давомида ёғингарчилик миқдори 0,0-4 мм ни, айрим жойларда 6-11 мм гачани ташкил этди.
Фақат Андижон, Фарғона вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасининг шимолида ёмғир ёғиши жадалроқ бўлди. Ой давомида ёғингарчилик миқдори баъзи жойларда 15-22 мм га етди.
Ёмғир жуда камдан-кам ҳолларда ёғди (ойида 1-3 кун) ва қисқа муддатли характерга эга бўлди.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғирлар тез-тез кузатилди ва айрим кунларда ёмғир кучли - бир неча соат ичида 10-20 мм гача бўлди. Бир ой давомида ёғингарчиликнинг умумий миқдори 25-35 мм га етди, Фарғона вилояти тоғларида ва Тошкент, Қашқадарё вилоятларининг баланд тоғли ҳудудларида 60-100 мм гача бўлиши кузатилди.
Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида жала ёмғирлар ҳисобига сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача эсди, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамолнинг кучайиши 22-25 м/с га етди. Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида шамолнинг кучайиши чангли бўронлар билан қайд этилди, кўринувчанлик 1000 м гача ёмонлашди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.